

"Ҳаммаси юқори даражада бўлди. Месси гол урди, мен эса нолга ўйнадим. Биз ҳаммасидан кўра кўпроқ айнан шуни хоҳлагандик. Ғалабага эришиш учун охиригача ҳимояландик ва курашдик. Ҳамиша ҳимояда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз, лекин барибир рақибда вақти-вақти билан имкониятлар бўлади. Эрта босимни енга олдик, бу биз учун оғир бўлди.
Умид қиламан-ки, Месси "Олтин тўп"ни ютади", - деди тер Штеген.




