

"Сўнгги йилларда кўп муваффақиятларга эришдим ва олдинга қадам ташлашда давом этмоқчиман. "Барселона"даги каби терма жамоада ҳам биринчи рақам бўлмоқчиман. Ўзимни кўрсатиш ва жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келганини қиламан.
Март ойида йиғиламиз ва вазиятни таҳлил қилиб чиқамиз. Қарорни мураббий қабул қилади ва у ўзининг янги ғояларини амалда қўллайди.
Нойер жароҳат олганида унга хабар ёздим ва у ҳам жавоб йўллади. Ҳозир унинг қайтишига анча вақт бор, аммо тикланиш яхши ўтади деб умид қиламан. Унга инсон ва ҳамкасб сифатида тезроқ соғайиб кетишини тилайман" - дейди тер Штеген.


