Тер Штеген: "Барселона"да ўсдим"

Tolibjon Qosimov
17 окт 2017, 21:01
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клубга келганидан кейин унда нималар ўзгаргани ҳақида гапириб ўтди.

"Биринчи навбатда, мен ўсдим. Охирги уч йилда кўп нарсалар содир бўлди. Ҳозир менинг "Барселона"даги тўртинчи мавсумим бошланди. Фаолиятим бу ерда давом этаётганидан мамнунман. Бу йўлни давом эттиришим мумкинлигидан ҳурсандман, чунки ўзим ҳам шуни хоҳлайман. Ҳаммамиз муваффақиятга эришишни истаймиз. Биз ҳаммамиз янги ғалабаларга чанқоқмиз", - деди Тер Штеген УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com