Тер Штеген "Барселона" билан шартномани узайтиришга яқин

Alisher
22 май 2020, 12:10
Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген "Барселона" билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, томонлар шартномани 2025 йилга қадар узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Тер Штегеннинг "Барса" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Дарвозабон "Камп Ноу"да йилига 4,7  миллион евро миқдорида маош олади.

Марк-Андре жорий мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та (!) ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›