

"Ўйлайманки, терма жамоа ўйини кучайиб боради. Биз Евро-2016да муносиб иштирок этмоқчимиз. Биз узоқ йўл босиб ўтдик. Шу сабабли, ишонаманки жамоа ҳали яна кучаяди. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Умид қиламанки, терма жамоамиз Европа чемпионатида узоққа бора олади. Биз ўзимизга ишонамиз", - дейди футболчи.



