


"Грилишда мен ақл бовар қилмайдиган истеъдодли ўйинчини кўрганман, уни мураббий бутунлай ўлдирди! Унинг кучли томонлари йўқолиб қолди. Жек Грилишга хос бўлган жиҳатлар машғулотлар орқали йўқ қилинди. Охирги марта қачон у тўпни эгаллаб, мустақил нимадир қилгани ва одамларни ўриндиқларидан туришга мажбур қилганини кўрдингиз? Бугунги кунда мен ўриндиқларидан сапчиб тураётган [Грилишнинг ўйини туфайли] мухлисларни кўрмаяпман", – деди Уолкотт.



