Тео А Сериядаги 6-голини урди. У "Милан"нинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди

13 июл 2020, 01:42
Айни пайтда "Милан" Неаполда меҳмон бўляпти (А Серия, 32-тур).

Мазкур учрашувда ҳсиоб "россонерилар" ҳимоячиси Тео Эрнандес томонидан очилди. Бу гол 22 ёшли ҳимоячи томонидан А Сериянинг жорий мавсумида урилган 6-си бўлди. "Милан" сафида фақат Анте Ребичгина (10 гол) ундан кўпроқ гол урган. Эрнандесдан кейинги ўринларни Ибрагимович, Леао ва Чалханоглу банд қилган. Бу футболчиларнинг барчасида 5 тадан гол бор. 

"Милан" Осимхен учун курашга қўшилди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›