UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  4 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Теннис. Уч кун давом этиб, "Гиннеслар рекорди" китобига киритилган ўйин ҳақида биласизми? Янгиликлар

Теннис. Уч кун давом этиб, "Гиннеслар рекорди" китобига киритилган ўйин ҳақида биласизми?

Теглар :  Теннис
Бугун эътиборингизга тарихда энг узок давом этган ва шу орқали "Гиннес рекордлари" китобига киритилган теннис учрашуви ҳақида малумот беришга қарор қилдик.

Ушбу ўйин 2010 йилнинг 22 июнида бошланиб, уч кун давом этади ва 24 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Учрашув "Катта Дубулға" турнирлари сафига кирувчи "Уимблдон" баҳсларининг биринчи даврасига тўғри келади. Ўйин ўша вақтда дунё рейтингининг 19-ракеткаси ҳисобланган америкалик Жон Иснер ҳамда 148-ўринда бораётган Франциялик Николя Маю ўртасида кечади. Мазкур ўйин 11 соат 5 дақиқа давом этган. Ушбу учрашувда АҚШ вакили (гигант 208см бўйга эга) Жон Изнер 6/4, 3/6, 6/7(7), 7/6(3), 70:68 ҳисобида ғалаба қозонади. Учрашувнинг илк куни теннисчилар 4 та сетни ўтказишади. Кун ботгани туфайли баҳс 23 июнга қолдирилади. Бешинчи сетнинг тай-брэкида ҳисоб 59:59 кўринишига келган бир вақтда учрашув учинчи кунга қолдирилади.

Учрашувнинг учинчи куни ўйинни томоша қилиш учун Буюк Британия қироличаси Елезаветта II стадионга ташриф буюради. Бу баҳсгача "Уимблдон" баҳсларига қиролича фақатгина 1957 ва 1977 йилларда келганди холос.

Ўйинда томонлар 168 та геймда ўз тўп оширишини ютиб олишга муваффақ бўлишган. Рақиблар умумий 980 та очко ютиб олишади. Ушбу баҳсда атиги 3та брейк-поинт амалга оширилади. Бундан ташқари теннисчилар рекорд даражадаги эйсларни амалга оширишади: Иснер 113, Маю 103 марта.



Ўйин якунланганидан сўнг икки ҳафта ўтиб Иснер ҳамда Маю машҳур телеканалларидан бири ESPN томонидан энг ҳайратланарли рекорд соҳиблари сифатида мукофотларга эга чиқишади.

Беллашув ҳақида "BBC спорт" телеканали бошловчиси Том Фордайс шундай ёзади:

Бешинчи сетда ҳисоб 10:10 бўлганида мухлисларнинг қошлари чимирила бошлади. Ҳисоб 20:20 га етганида мухлислар энг оммабоп спорт тури ҳисобланган футбол...


Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифа орқали ўқиб чиқинг > > > Теннис. Уч кун давом этиб, "Гиннеслар рекорди" китобига киритилган ўйин ҳақида биласизми?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика