

"ESPN" хабарига кўра, унга ёздаги трансферлар учун 100-150 миллион евро атрофидаги маблағ ажратилиши мумкин. Ундан ташқари, футболчиларнинг сотувидан тушадиган пулларнинг бир қисми ҳам янгиларни олиб келиш учун ишлатилиши кутилмоқда.
Айни дамда манкунианликлар Эрик Байи, Фил Жонс, Алекс Теллес, Аарон ван-Биссака ва Антони Марсьяль борасидаги таклифларни ўйлаб кўришга тайёр турибди. Ундан ташқари, Неманья Матич, Поль Погба, Жесси Лингард, Хуан Мата, Эдинсон Кавани каби футболчилар эркин агент сифатида жамоадан кетади. Дарвозабон Дин Хендерсон ҳам жамоадан кетиш истагини билдирган.
Ҳозирда клуб камида бир ҳужумчи ва бир марказий ҳимоячи олиб келишга ҳаракат қилмоқда.



