Тен Хаг: "Саутгейт МЮда? ОАВ миш-мишлар яратишни яхши кўради"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2024, 13:56
Эрик тен Хагнинг маълум қилишича, у "Манчестер Юнайтед" атрофида пайдо бўладиган миш-мишларга эътибор қилмайди.

Нидерландиялик мутахассис Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт МЮ бош мураббийи бўлишига оид миш-мишлар ҳақида берилган саволга жавоб берди.

"Манчестер Юнайтед"да ишласанг клуб, жамоа, мураббий ва футболчилар атрофида доимо миш-мишлар юради.

ОАВга шундай миш-мишларни авж олдириш ёқади, бироқ биз бунга эътибор қаратмаймиз.

Биз жамоа яхшироқ, кучлироқ бўлиши учун бор диққат-эътиборимизни ишга йўналтирамиз. Шу сабабли миш-мишлар мени ҳавотирга солмайди" - дейди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›