

Ушбу ўйинда Жейдон Санчо ва Криштиану Роналду гол урди.
"Мен Санчо учун хурсандман. Яна битта гол. У мавсум олдидан ўтказилган ўйинларда ҳам голлар урганди. Адашмасам мавсумдаги учинчи гол. У жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Аммо ўйлайманки, у янада кучли бўлиши мумкин, чунки малакаси юқори.
Роналдуга бу гол керак эди. Ушбу мавсумда бунга кўп бора жуда яқин келди, буни жуда истади. Биз у учун хурсандмиз. Жамоа ҳам унга гол совға қилишни истаганди. Роналду пенальтидан ура олишини доимо биламиз", - деди тен Хаг.



