Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди

Mirjalol Normatov
12 сен 2024, 20:59
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг собиқ футболчиси Криштиану Роналдунинг танқидларига жавоб қайтарди.

Олдинроқ футболчи МЮ бош мураббийини жамоа чемпионлик учун кураша олмаслиги борасидаги гаплари учун танқид қилганди.

"У биринчи бўлиб "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигани юта олмаслигини айтди. Ҳа, айнан у айтди, интервьюни диққатлик билан ўқинг.

Айни дамда у Саудия Арабистонида, Манчестердан анчагина узоқда. Ҳар бир инсон ўз фикрини айтишга ҳақли. Бу нормал ҳолат", - деди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›