Тен Хаг Рэшфорднинг жамоада қолишини истайди

Mirjalol Normatov
19 фев 2023, 17:50
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг жамоада қолишини истамоқда.

"Рэшфорд билан шартномани узайтириш асосий мақсадларимиздан бири. Бу борада қаттиқ ишлаяпмиз. Албатта, Маркуснинг жамоада қолишини истаймиз", - деди мутахассис Фабрицио Романога.

25 ёшли футболчи билан МЮнинг шартномаси 2024 йил ёзига қадар давом этади. Ушбу мавсумда форвард 23 ўйинда 12 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano