

Футболчининг клуб билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномаси бор, уни бир йилга узайтириш ҳам мумкин.
"Одамни ўйлантирадиган савол. Менимча МЮ ҳолатни назорат қилиб турибди. Бахтиёр Маркусни кўриб турибман, у ҳали кўп ишлаши керак. Сўнгги 2 ярим ой ичида у ўзининг бир қанча сифатларини яхшилай олди.
Бу унга ёқяпти. Сиз эса буни кўриб турибсиз. Барчаси унинг мамнунлигидан кейин бошланди. Ҳар куни жуда катта иштиёқ билан машғулот қиляпти, доим кулиб юради ва позитив кайфиятда бўлади", - деди тен Хаг.
Рэшфорд ушбу мавсум АПЛнинг 6 ўйинида 3 гол ва 2 ассист қайд этди.



