UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  0 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  16 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4

Тен Хаг: “Нопрофессионаллик” Янгиликлар

Тен Хаг: “Нопрофессионаллик”

АПЛ 26-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Ливерпул”га 0:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шармандали мағлубиятдан кейин “қизил иблислар” устози Эрик тен Хаг ўз фикрларини билдирди.

“Ўйлашимча, илк таймни муносиб ўтказдик. Танаффусгача ўйин борасида битта хатога йўл қўйдик.

2-таймда эса ўзимизга ўхшамадик. Бу стандартларимизга мос эмас. Жамоа сифатида ўйнамадик. Бу нопрофессионаллик. Жаҳлим чиқдими? Ҳа, шубҳасиз.

Бу мени ҳайрон қолдирди, чунки охирги ҳафталар ва ойларда бу жамоа бардошли ҳамда ғолибликка чанқоқлигини кўргандим. Иккинчи бўлимда эса бизда ғалаба руҳи йўқ эди. Режага амал қилмадик, ўз ишимизни бажармадик. Жавоб қайтармадик ва бу ҳақиқатан ҳам нопрофессионаллик эди.

Ўтмишдаги хатолардан кейин ўнглана олишимизни кўрдик: “Брэнтфорд”, “Ман Сити”га учралган мағлубиятлар. Албатта, бу жиддий муваффақиятсизлик, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳафсалам пир бўлди ва дарғазабман.

Бу реалликни англаш. Буни қабул қилишимиз лозим”, дейди тен Хаг.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика