

"Бу ҳақида ўйламаяпман. Мавсумнинг ушбу қисмида бу нарсага эътибор қаратиш керак эмас. Чунки олдинда кўп ўйин бор.
Мавсум узоққа чўзилади, айниқса олдинда ўйинлар кўп бўлганда. Чалғиш керак эмас. Жуда узоққа қараб юборсангиз чалғиб кетасиз.
Ўйин, ривожланиш ва жамоавий меҳнатга асосий эътиборни қаратиш лозим. Барча гап шунда. Ҳали яхшилашимиз керак бўлган кўплаб жиҳатлар бор. Эътиборни шундай нарсаларга қаратиш ҳақида ўйлаш керак", - деди тен Хаг.
Эслатиб ўтамиз, МЮ 17 та ўйиндан сўнг АПЛ жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.



