Тен Хаг МЮ ҳақида: “Майдонда жамоа бор эди”

Eldor Akmurzayev
23 авг 2022, 08:10
АПЛ 3-турида “Ливерпуль” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Манчестер Юнайтед” (2:1) устози Эрик тен Хаг ўз фикрлари билан бўлишди.

“Тактика ҳақида гапириш мумкин, аммо энг асосийси ишга бўлган тўғри муносабат. Буни кўрсатдик, футболчилар бир-бири билан фикр алмашди, жанговар руҳни кўрсатишди. Майдонда жамоа йиғилганди.

Улар нимага эришишлари аниқ кўринди. Улар қандай қилиб қойилмақом футбол ўйнаш кераклигини билишади”, дейди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган “қизил иблислар” турнир жадвалида 3 очко билан аутсайдерлар қаторидан 14-ўринга кўтарилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Daily