Тен Хаг МЮ бош мураббийи сифатида 50-ўйинини ўтказди

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2023, 09:57
Эрик Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида 50-учрашувни ўтказди.

Инглиз жамоаси тунда Европа лигаси 1/4 финали дастлабки ўйини доирасида "Севилья" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

МЮ нидерландиялик мураббий қўл остида 35 та ўйинда ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоа 7 маротаба дуранг ва 8 та мағлубият қайд этган. 

МЮнинг навбатдаги ўйини 16 апрель куни "Ноттингем Форест"га қарши бўлади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›