Тен Хаг: "Фергюсон билан гаплашиб турибман"
04 сен 2022 14:57
Янгиликлар
Тен Хаг: "Фергюсон билан гаплашиб турибман"
"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг манкунианликлар собиқ устози Сэр Алекс Фергюсон билан мулоқотлар ҳақида гапирди.
"У ва маслаҳатчилар билан доимий мулоқотдаман. Бундан мамнунман ва миннатдорлик билдираман. Бироқ янги келажак қуришнинг мавриди келди деб ҳисоблайман. Менимча бу табиий ҳолат.
Мен ҳаёлпараст инсон эмасман. Ҳақиқий ҳаётга яқинман. Бу йигитлар билан катта чақирувга келаётганимни ва катта меҳнат қилишимни билардим. Клубда жуда кўп ишлаганимдан 100 кун ўтиб кетганини ҳам сезмай қолдим. Менимча бу яхши ҳолат.
Ҳозир жамоанинг ривожланиш жараёни кечяпти. Жамоа билан майдонда ва унинг ташқарисида бўлиш ёқмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бундан завқ оляпман ва бу менга иштиёқ бермоқда. АПЛ тажрибасини олаётганим ҳам яхши бўлмоқда", - деди манкунианликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар