Темурхўжа Абдухолиқов 21-турда майдонга тушмайди
04 окт 2013 15:06
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов 21-турда майдонга тушмайди
Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувининг танаффус вақтида юз берган жанжал вақтида ҳакам учта футболчига қизил карточка берганди.
Кеча бўлиб ўтган йиғилиш вақтида бу футболчиларга қандай жазо берилиши борасида қарор қабул қилинди.
"Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов ва "Пахтакор" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов иккитадан ўйинга четлатилишди.
Мақсуд Каримов Ўзбекистон кубоги финали ва олий лиганинг 20-турини ўтказиб юборди. Шундай экан бу футболчи 21-турда майдонга туша олади.
Абдухолиқов эса 20-турда майдонга тушгани йўқ. Шу боис ҳужумчи бугунги "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.
"Пахтакор" ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов эса бу йилги мавсумда майдонга тушмаслиги аниқ. Унинг қанча ўйинга четлатилгани номаълум, балки кейинги йилги мавсумнинг дастлабки турларини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар