UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  8 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсум “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов учун анча сермаҳсул тарзда ўтмоқда.

Зеро маҳоратли ўйинчи тез-тез рақиблари дарвозасини ишғол этиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Абдухолиқов ўтган сафар “Машъал” билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганди. Бугун бўлиб ўтган “Бухоро”га қарши баҳсда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Натижада ушбу футболчининг жорий мавсумда олий лига доирасида киритган голлари сони 20тага етди. Умумий жиҳатдан олиб қараганда эса у Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей – 50-голини урди. Ҳали олдинда яна бир нечта учрашув бор эканини инобатга оладиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов ҳали ўз голлари сонини янада орттириб олишига ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар “Локомотив”нинг ҳеч бир футболчиси олий лигада бир мавсум давомида 20та гол киритмаган эди. Фақатгина Фарҳод Тожиев 2013 йилги мавсумда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Бу эса Темурхўжанинг бир мавсумда олий лига доирасида урилган голлар сони бўйича “Локомотив”нинг рекордчисига айланиб олганини англатади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика