Темурхўжа Абдухолиқов: "Жуда муҳим ғалабага эришдик"

Narzulla Saydullayev
13 май 2016, 12:30
"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда қийин бўлди, айниқса иккинчи бўлим. Жуда муҳим учрашувда ғалабага эришдик. "Пахтакор" Ўзбек футболининг гранди ҳисобланади. Ўйлашимча кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишда давом этамиз.

Иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадик. Олдинда борганимиз учун кўпроқ ҳимояландик, "Пахтакор" эса гол уришга ҳаракат қилди. Иккинчи таймда қийналдик, аммо ғалабани сақлаб қолдик, - дейди Абдухолиқов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›