UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  3 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  13 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  6 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Тимур Кападзе: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

"Сурхон" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (1:0) меҳмонлар устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман, осон ўйин бўлмаслигини билардик. 

Ўйин давомида вазиятларимиз ҳам бўлди ва афсуски гол ура олмадик. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. 

Баҳсда назорат бир томонда бўлди, "Сурхон" эса қарши ҳужум эвазига биз томон йўл топмоқчи бўлди. 

Биз камида дурангга лойиқ эдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Бундан ҳам яхшироқ ўйнасак бўларди.

- "Олимпик"да аниқ зарбалар сони кам бўлди. Ўйинни назорат қилиш билан иш битмайди. Аммо ишни охиригача етказа олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- "Сурхон" жуда зич ҳимояланди. Асосан Нимели олдинда қолди ва у ҳам керак пайтда ортга қайтди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам асосан қанотлар орқали имконият изладик. Хавфли вазиятлар яратдик. "Сурхон" яхши ҳимояланди ва бизга имкон бермади. Рухий томонлама? Билмадим. Менимча рухан яхши тайёрлангандик. Мен истаган футболчилар ўзини кўрсата олмади. Камчиликлар балки бордир, аммо мен доим керакли тавсияларни бераман. Бизда катта хатолар бўлмади, ривожланиш давридамиз. 

"Сурхон" Нимели орқали имконият излади. Буни олдиндан билгандик ва шунга тайёрлангандик. Мағлубиятга ҳақли эмасдик. "Сурхон"га нисбатан биз кўпроқ ҳужум қилдик. 

-"Олимпик" келаси мавсумда ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Бу фейк хабарлар. Билмайман, қаердан пайдо бўлди. Ҳозир одатдагидек ишни давом эттирмоқдамиз. Мавсум охиригача ўйнаймиз ва кейинги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Бу ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ. Бундай гап қаердан чиққанини билмайман. Лекин, жамоа бўлади.

- Олимпиадага чиқадиган бўлсак, йиғинлар кўпаяди. Бу нарса жамоага қийинчиликлар туғдирмайдими? Жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчилар ўрнига бошқа вариантлар кўрилмоқдами?

-Кейинги йил камида ярим мавсум футболчилар шу ерда ўйнагани яхши. Хориждан футболчимизга қизиқаётганлар ҳам олдимизда қандай мусобақалар турганини билади ва буни ҳисобга олади. 

-Сиз ёшлар футболи масаласида Ўзбекистонда иқтидорли мураббийлардан бири ҳисобланасиз. Ҳам Олимпия терма жамоаси, ҳам "Олимпик" мураббийи сифатида ўзингизга қандай баҳо бера оласиз?

-Ҳар куни ишладик, ривожланишга ҳаракат қилдик. Биласиз, бизда тажрибали эмас, ёш футболчилар бор. Биз ривожланиш давридамиз ва улар жамоамизда анча ўсди деб ўйлайман. Ҳам "Олимпик" ва ОТЖ борлиги бироз қийинчилик туғдирди, лекин иш яхши кетмоқда. Бундан мен ҳам, футболчилар ҳам хурсандмиз. Бу йигитлар бизнинг келажагимиз. Уларни қанчалик кучайтириб, ривожлантирсак, футболимиз бундан ютади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика