UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  1 21:30"Олимпик" - "Андижон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  25 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:30Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 1:1 (онлайн ҳисоб)  9 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  2 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  11 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0

Темур Ҳакимов: “Ҳали олий лигага чиққанимиз йўқ!” Янгиликлар

Темур Ҳакимов: “Ҳали олий лигага чиққанимиз йўқ!”

Ўзбекистон Биринчилигида пешқадамлик қилаётган “Оқ-тепа” олий лигага чиқишга асосий даъвогар бўлиб турибди.

Бир ҳафта ичида бошқа бир даъвогар “Обод” билан икки марта ҳисоб-китоб қилган Илдар Сакаев мураббийлигидаги жамоа ҳар иккала беллашувда ҳам ғалаба нашидасини сурди. Меҳмондаги ўйинда мезбонлар дарвозаси 4 марта ишғол этилган бўлса, “Оқ-тепа” стадионида майдон эгалари сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантиришди. Ҳар иккала баҳсда ҳам иқтидорли ҳужумчи Темур Ҳакимов дублга эришди. Айниқса, иккинчи ўйинда мағлубиятга учраётган жамоасини иккита голи билан қутқариб қолган ҳужумчи учрашув қаҳрамонига айланди. Биз “йил ўйини” дея тариф берган пойтахт “дербиси”даги ғалабалар орқали “Оқ-тепа” олий лига сари дадил қадам ташлади. Энди тошкентлик энг яқин таъқибчисидан олти очко илгарилаб кетди. Бу ёғига қозониладиган ҳар бир ғалаба жамоани олий лига сари яқинлаштираверади. Биз “йил ўйинлари” қаҳрамони Темур Ҳакимов билан суҳбатда бўлдик.


- “Обод”га қарши ўйинларнинг ҳар иккаласида ҳам “Оқ-тепа” ғалаба қозонди. Сиз учрашувларда жами 4та гол урдингиз. Ўйинлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Фикримча, «Обод» билан бўлган ҳар иккала учрашувда ҳам айни вақтда, аниқроғи, ўйин куни кучли бўлган жамоа ғалаба қозонди. Очиғи, баҳс биз учун қийин ўтди. Чунки жамоалар ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган, мақсади аниқ эди – ғалаба қозониш. Шундай экан, беллашувлар қийин, қизиқарли ўтишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди ва якунда шундай бўлиб чиқди. Рости, “Обод” ҳам кучли жамоа. Улар буни ўйинда исботлашди.

- Айниқса, иккинчи учрашувда. “Обод” жамоаси “Оқ-тепа” стадионидаги беллашувда сизларга нисбатан яхшироқ ўйнагани кўринди.
- Аниқроғи, улар яхши ўйнади дегандан кўра, бизнинг ўйинимиз чиқмаганини айтиб ўтган бўлардим. Хусусан, биринчи бўлимда биз умуман ўзимизга ўхшамадик. Бу табиий ҳол. Рақиб биринчи ўйиндан кейин бизни роса ўрганган экан. Аммо иккинчи бўлимда ўзимизга келдик ва натижага эришдик.

- Умумий маънода ўша куни биринчи бўлимда “Оқ-тепа”ни ўйини чиқмади дегандан, “Обод” сизларга ўйин бермади, десак тўғрироқ бўлса керак?
- Ҳа. Чунки айтганимдек, улар бизни роса ўрганган экан. Шунинг натижаси ўлароқ биринчи бўлимда барча кучли тарафларимизни “ёпишди”. Натижада бизнинг ўйин чиқмади. Танаффусдан кейин ўзимизга келдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинимизни кучайтирди. Жумладан, Анвар ака Раҳимовнинг майдонга тушиши жамоа ўйинига ижобий таъсир қилди.

- Биринчи ўйиндан фарқли равишда иккинчи беллашувда Темур Ҳакимовнинг “ўйини чиқмади”. Бунга қўшилсангиз керак?
- Фикрингизга қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам шу куни ўйиним қовушмади. Жуда кўп хатоларга йўл қўйдим. Аммо Худо шукр, учрашув сўнггида иккита гол урдим ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Қайсидир маънода омадим келди, десам муболаға бўлмайди.

- “Обод”га қарши ўйинларда ғалабанинг асосий омили нимада бўлди? Тажриба, иштиёқ ва мураббийларнинг тўғри тактикаси?
- Албатта мураббийларнинг рақибга нисбатан тўғри тактика танлагани ғалабанинг энг муҳим омилларидан бири бўлди, лекин майдонга катта иштиёқ билан тушганимиз ҳам икки ўйинда олти очко жамғаришимизга ёрдам берди, десам нотўғри бўлмаса керак. Яна бир гап: иккинчи ўйинда бизга кўпроқ омад ҳам кулиб боқди. Лекин биринчи учрашувда “Обод”дан ростакамига кучлилик қилгандик.

- Мазкур икки ғалабадан кейин “Оқ-тепа” турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси “Обод”дан олти очко ўтиб кетди. Бу олий лига йўлланмаси нақд деганими?
- Йўқ. Ҳа, 6 очко фарқи яхши натижа, аммо олдимизда 7та тур бор ва очколар мавсум охирида саналади. Албатта, олий лигага чиқиш учун яхши имконият туғилган экан бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Чунки олдимизга қўйилган вазифа ҳам аслида шу.

- Асосий рақиб мағлубиятга учратилгани ва қолаверса, энг яқин таъқибчидан олти очко илгарилаб кетилгани футболчиларни хотиржамликка берилишига сабаб бўлмайдими?
- Жамоанинг ичида хотиржамликка берилишнинг ўзи йўқ. Боиси, юқорида айтганимдек, “Обод” мағлубиятга учратилгани билан ҳали олий лига йўлланмаси қўлга киритилмади. Чемпионат якунланишига 7та тур бор. Демак, хотиржамликка берилишимизга ҳаққимиз йўқ. Биз қолган учрашувларга ҳам охирги ўйинга тайёргарлик кўргандек тайёрланамиз ва шу кайфиятда майдонга чиқамиз. Чунки хато қилишга умуман ҳаққимиз йўқ!


- Лекин барибир “Обод”га қарши ўйин билан қолган учрашувларга бўлган тайёргарлик орасида фарқ бўлса керак?! Хусусан, келаси турда “Зомин” меҳмони бўласизлар.
- “Обод”га қарши учрашув принципиал даражадаги ўйин эди. Мазкур баҳсда кўп нарсаларга ойдинлик киритиларди ва якунда шундай ҳам бўлди. Бизга Зоминда ҳам осон бўлмайди. Бу оддий ҳақиқат! Лекин биз Жиззахга ҳам фақат ғалаба учун борамиз.

- Ушбу мавсумда “Оқ-тепа” учун энг қийин учрашув “Обод”га қарши баҳслар бўлди, десак бўладими?
- Шундай-ку, аммо “Обод”га қарши учрашувларда кўпроқ руҳий томондан қийин бўлди. Ўйин борасида бундай демаган бўлардим.

- Вазифа бажарилса, “Оқ-тепа” шу таркиб билан олий лигада иштирок эта оладими?
- Олий лигага чиқсак албатта қайсидир чизиқлар кучайтирилади, бу табиий ҳол. Лекин жамоанинг асосий ўзаги сақланиб қолади.

- Тўпурар бўлиш ниятингиз борми?
- Мен тўпурар бўлишимдан кўра, жамоа олий лигага чиқиш вазифасини бажарса, шуниси муҳим.

- Шундай дейсизку, сиз “Оқ-тепа”нинг штатли пенальтичисига айландингиз. Бу худди тўпурар бўлишни хоҳлаётганингизга ўхшайди.
- Албатта тўпурар бўлиш ёқади ва ёқимли. Лекин барибир биринчи ўринда клуб манфаати, унинг ғалабалари туради.


- “Обод”га қарши иккинчи ўйинда пенальтидан фойдалана олмадингиз. Дарвозабон зарба йўналишини аниқ топди. Ушбу мавсум ҳали бирор марта пенальтида хатога йўл қўймаган эдингиз.
- Ўша вазиятда ўзим хато қилдим. Зарба беришдан олдин йўналишини айтиб қўйдим. Лекин барибир қойил, дарвозабон қаерга тепишимни сеза олди ва бу йил пенальтидан зарбамни қайтарган биринчи посбонга айланди.

- “Оқ-тепа” олий лигага чиқса клубда қоласизми?
- Даставвал вазифани расман бажарайлик, қолгани кейин ҳал бўлади.

- Олий лигада 4та жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Агар келаси йил “Оқ-тепа” олий лигага ўйнаса, сизга етакчи клублардан таклиф бўлмаса, жамоада қоласизми ёки бошқа бир ўртаҳол клубга йўл оласизми?
- Агар сиз назарда тутган 4та клубдан бошқасида ўйнамасам, “Оқ-тепа”да қоламан. Чунки биз қолганлар билан бемалол ўйнай оламиз.


Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика