UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  0 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  2 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42

“Темирйўлчилар” сафига қайтиш, фаолиятида ортга қадам ташлашига сабаб бўлган жамоа, коронавирус ва бошқалар ҳақида Шерзод Файзиев билан суҳбат Янгиликлар

“Темирйўлчилар” сафига қайтиш, фаолиятида ортга қадам ташлашига сабаб бўлган жамоа, коронавирус ва бошқалар ҳақида Шерзод Файзиев билан суҳбат

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси жорий йилда таркибини бир қатор собиқ футболчилари билан кучайтириб олди.

Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов шулар жумласидандир. Шунингдек 2016, 2017 йилги мавсумларда жамоа шарафини ҳимоя қилган Шерзод Файзиев ҳам қадрдон жамоасига қайтишга қарор қилди. Ушбу футболчи фаолиятидаги энг яхши дамларни пойтахт клубида ўтказган, мухлислар назарига тушган. Яқинда махоратли ҳимоячи билан суҳбатлашиб қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- Биламиз, “Локомотив” фаолиятингизда муҳим ўрин тутадиган жамоа ҳисобланади. Айнан ушбу клубдаги ўйинларингиз орқали янги даражага кўтарилдингиз, халқаро учрашувларда қатнашдингиз. Орадаги икки йиллик танаффусдан сўнг қайтиш қандай бўлди?

- Ҳа. Тўғри таъкидладингиз. “Машъал”дан кейин ўринда бу жамоа мен учун қадрли ҳисобланади. Мен “Локомотив” билан ўз вақтида катта марраларни забт этдим, ютуқларга эришдим. Сўнги икки йилда учта жамоада ўйнашимга тўғри келди. Бекободнинг “Металлург” клубида тўлиқ бир мавсум ўйнадим. Ўтган йили АГМК ва “Суғдиёна”да муносиб ўйнашга, ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилдим. Қишда “Локо”дан чорлов қабул қилдим. Бунинг учун клуб раҳбарлари ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман.



- Мазкур жамоадаги дастлабки йилингиз жуда муваффақиятли бўлганди. Мамлакат чемпионлиги, кубоги ва ОЧЛ чорак финал босқичи...

- Буни ҳеч қачон унутмайман. Барча иккита совринни ўзимизники қилгандик. ОЧЛда ҳам ёмон натижа қайд этмадик. Биз бир оила ва аҳил жамоа бўлганмиз. Ғалабаларнинг сири шунда деб биламан. Сервер Жепаров, Темур Кападзе каби юлдузлар жамланган эди. Улардан кўп нарса ўрганганман. ОЧЛ нимчорак финалида Саудиянинг кучли жамоаси бўлмиш “Ал Хилол”ни таслим қилишни уддасидан чиққандик. Чорак финалда “Ал Айн” билан сафарда ҳам, уйда ҳам тенгма-тенг ўйнаганмиз. Жавоб ўйинида кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганмиз.

- Лекин, нима учундир кейинги йилларда жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичидан нарига ўта олмади...

- Шунчаки омад етишмади. Ўйин томонлама ҳеч қайси рақибга ютқазмаганмиз.

- “Локомотив” кўплаб футболчиларнинг хорижга йўл олиши учун яхшигина трамплин вазифасини бажаради. Мисол Икром Алибоев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев, Остон Урунов ва ҳоказо. Сизда эса тескариси кузатилди. “Металлург” ортга ташланган қадам бўлдими?

- Ҳа. Ҳар йили кўплаб футболчилар хориж жамоаларига ўтишади. Менда ҳам бундай имконият бўлган. Аммо, шахсий сабабларга кўра бу иш амалга ошмади. Сўнг “Металлург” билан шартнома имзоладим. Бекободликлар янгидан шаклланаётган жамоа эди. Бу менга қизиқ туюлди ва таклифни қабул қилдим. Мавсумни кучли бешликда якунладик. 27 та учрашувда тўлиқ ўйнадим. Менимча ёмон натижа эмас.



- Олмалиқда бир давра тўп тепдингиз. Кетишингиз нима билан боғлиқ? Балки, Миржалол Қосимов билан ишлаш қийинчилик туғдиргандир...

- АГМКда менга ишонч билдиришмади. Деярли футболдан узоқлашдим десам ҳам бўлади. Энди вақтни орқага қайтариш иложсиз. Афсусланишдан фойда йўқ. Иккинчи давра бошланишидан бир кун олдин Жиззахга кетдим. Лекин, мураббий Миржалол Қосимовнинг олдида ЮЗИМНИ ЮРУҒ қилиб кетдим. Буни ўзлари ҳам яхши биладилар. Менга яна ўйнаш имконини берганликлари ва ишонч билдирганлари учун Улуғбек Бақоевга раҳмат айтиб қоламан. Иккинчи даврада “Суғдиёна” билан ажойиб натижалар кўрсатдик. Бақоевнинг қўл остидаги ўйинларим сабаб мен уйга қайтдим.

- Сиз миллий терма жамоага илк маротаба 2014 йил Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида таклиф этилгандингиз. Йиғинларда, назорат учрашувларида иштирок этгансиз...

- Ҳамон эсимда. Ўша пайт мен 22 ёшда эдим. “Машъал” жамоаси сардори бўлганман. Янги Зеландия билан ўртоқлик баҳсида асосий таркиб билан машғулот ўтказганман. Одил Аҳмедов иккита гол урганди.

- Қизиқ,“Локомотив” жорий йилда кучайдими ёки аксинча кучсизланди?

- Тўғри, кўплаб тажрибали футболчилар жамоани тарк этишди. Бу билан жамоани кучсизланди деб бўлмайди. Ҳозирги таркибда ҳам махоратли ва тажрибали футболчилар талайгина.


- Айни вақтда коронавирус пандемияси сабаб барча йирик чемпионатлар тўхтатилган. Ҳусусан Ўзбекистон Суперлигаси ҳам. Бўш вақтингизни қандай ўтказяпсиз? Нималар билан бандсиз? Кўплаб футболчилар ижтимоий тармоқлар орқали турли челенжлар қилишмоқда, айримлар китоб ўқиш билан машғул...

- Коронавирус бутун дунёни ларзага солмоқда. Ҳамма уйда, оиласи даврасида. Одамлар зерикиб қолмаслиги учун турли лойиҳалар, челенжлар ўтказишмоқда. Мен ҳам оилам даврасидаман. Уй шароитида машғулотларни давом эттирмоқдаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика