Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"
12 окт 2024 14:19
Янгиликлар
Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"
УЕФА жорий мавсумдан ўйинлар сонини ошириб, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси форматини ўзгартирди. ФИФА эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кенгайтирди.
"Душанба куни FIFPro (халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси), ЛаЛига ва АПЛ билан бирга матбуот анжумани ўтказамиз.
Бир томонлама қарор учун ФИФА устидан Европа Иттифоқи судига арз қилмоқчимиз.
Энди клублар ўртасидаги янги жаҳон чемпионатини ҳазм қилишимиз керак, чунки ФИФА шундай қарорга келибди. Аммо ҳеч бир лига бу фикрга қўшилмайи.
FIFPro дагилар бу мусобақа унда иштирок этадиган 300 футболчига эмас, қолган ўнг минглаб футболчиларга ҳам ҳалал беришини тушунишди.
Биз 300 футболчи ва 20та клуб учун жаҳон футболини ташкил эта олмаймиз. Ички чемпионатлар Чемпионлар лигасининг янги форматидан зарар кўрмоқда" - деди Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Фикрлар