Тебас Ла Лига ТВ-ҳуқуқлари бўйича йиғилишларда "Реал" ва "Барселона"нинг иштирокини тақиқлади

Sherzod Nurmatov
10 фев 2023, 14:26
Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Реал Мадрид" ва "Барселона"га Ла Лиганинг ТВ-ҳуқуқлари масаласидаги мажлисларида қатнашишига рухсат бермади.

Бу ҳақда "Vozpópuli" хабар бермоқда.

Аввалроқ Суперлиганинг янги лойиҳаси аниқ бўлган эди, унда доимий аъзолар йўқлиги, 60 тадан 80 тагача клубдан иборат кўп дивизионли формат, ҳар бир жамоа мавсумда камида 14 та ўйин ўтказиб, ўз миллий лигасида ўйнашда давом этиши назарда тутилган. Суперлигани яратиш ғояси, аввалгидек, "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Манбага кўра, Тебас Суперлиганинг янги формати ҳақидаги хабарлар пайдо бўлишидан бироз олдин шундай қарорга келган. У буни бошқа клублар кўмагида ва ўзининг мувофиқлик бўлими, Европа Суперлигаси таъсирини башорат қилган KPMG консалтинг компанияси ва Испаниянинг Uría Menéndez юрилик фирмаси маслаҳати билан амалга оширди.

KPMG ўрганишларига кўра, Суперлига лойиҳаси Суперлигага кирмайдиган Ла Лига клубларининг телевидение ҳуқуқлари қийматига жиддий путур етказади, ТВ-ҳуқуқлар нархи Испанияда 10 фоизга, халқаро миқёсда эса 25 фоизга камаяди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Vozpópuli