Тчуамени "Эль Класико" ҳақида: "Барса"ни янчиб ташладик"

Administrator
29 окт 2022, 00:20
Эдуардо Камавинга ҳам шундай фикрда.

"Реал Мадрид" футболчиси Орельен Тчуамени "Эль Класико" "Барселона"ни янчиб ташлангани ҳақида гапирди.

Camino TV га интервью бераётган Тчуаменидан Жюль Кунде билан Франция терма жамоасида бирга ўйнаши ҳақида сўрашди.

"Жюль ҳозир "Барселона"да ўйнамоқда, сен эса "Реал"да. Охирги ўйинда сен унга қарши яхши ҳаракат қилдингми?", -дея савол берди журналист.

"Ҳа, биз "Барса"ни янчиб ташладик", -дея жавоб қайтарди Орельен Тчуамени.

"Мен ҳозиргина шуни айтмоқчи эдим. Орельен мендан олдин айтиб қўйди", -дея кулади Эдуардо Камавинга.

Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни ўтказилган "Эль Класико"да "Реал" "Барса"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Camino TV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›