UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Тайёрлов гуруҳлари. “Андижон” – “Нефтчи” 1:0 Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари. “Андижон” – “Нефтчи” 1:0

Бугун Андижон шаҳридаги “Бўстон” даҳасида жойлашган “БЎФМ” майдонида Олий ва биринчи лига жамоалари ўртасидаги 2003-2004 йилларда туғилган болалар иштирокидаги тайёрлов гуруҳ жамоалари Республика биринчилиги ўйинлари бўлиб ўтди.

“Унда “Андижон” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилди. 13-14 ёшли футболчилар ўртасида кечган дерби кескин ва муросасиз руҳ остида ўтганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳар икки жамоа ўйинчилари ҳам тўп учун курашларда бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Дерби мақомини олган ҳар бир баҳс ҳар қандай ёшдаги жамоалар ўртасида кечмасин барибир жангавор тарзда ўтишига шу куни ўзимиз гувоҳи бўлдик.

Биринчи бўлимда жамоамизда ҳисобни очиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, якунда ёш футболчиларга аниқлик етишмади. Аммо бундан сира тушкунликкка тушмасдан, астойдил олдинга интилган “Андижон” иккинчи бўлим ўрталарига келиб, ўз ниятига етди. Бунгача ўтказилиб келинган кўплаб мусобақаларда “Энг яхши ҳужумчи” номинациясида ғолиб чиққан иқтидорли футболчи Абдумалик Дўсматов яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Мазкур голдан кейин ўйиндаги шиддат, футболчилардаги иштиёқ янада ортган бўлишига қарамай, Дўсматов томонидан киритилган гол ягоналигича сақланиб қолинди.
Шу ўринда “Андижон” футбол клуби қошидаги мазкур жамоага айни дамда мураббий Шамшир Қўлдошев устозлик қилиб келаётганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Унга иқтидорли мураббий Нодир Ядгаров ёрдам бериб келмоқда. Бугунги кунда вилоятимизнинг энг иқтидорли ёшларидан ташкил топган ушбу “Андижон-2003” жамоаси ўз гуруҳида ижобий натижа қайд этиб, ҳозирча 1-ўринни эгаллаб турибди. Маълумот учун “Андижон-2003” гуруҳида “Нефтчи”, “Истиқлол” (Фарғона), “Хотира-79” (Уйчи), “Норин” (Ҳаққулобод) жамоалари ўрин олган. Шамшир Дурбекович шогирдлари кейинги турни ҳам ўз уйида ўтказади. Бу сафарги рақиб “Истиқлол” жамоасидир.   

“Андижон” – “Нефтчи” 1:0 (0:0).
ГОЛ:
Абдумалик Дўсматов, 62.
“АНДИЖОН”:
12. Аброр Собиров
6. Абдураҳмон Юлдашев
8. Шодиёр Олимжонов
15. Сирожиддин Солижонов
17. Жамолиддин Абдумаликов
18. Аббос Абдуғаффоров
22. Собир Маҳмудов
25. Муҳаммадқодир Олимжонов
44. Абдуқодир Ғозиев
55. Яхё Маматхонов
90. Фитрат Муҳаммаджонов.

Захирадан тушганлар:
91. Муҳаммадризо Юлдашев
19. Неъматилло Аҳмаджонов
26. Сардор Маъруфов
32. Араббой Абдураҳмонов
34. Азамат Фозилов
88. Абдумалик Дўсматов.


“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика