UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  16 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

Тавсия этамиз: Юпп Хайнкес билан катта интервью Янгиликлар

Тавсия этамиз: Юпп Хайнкес билан катта интервью

Жаҳонга машҳур "Goal" нашри нафақадан ишга қайтарилган "Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес билан уюштирган интервьюни чоп этди.

- Ҳозирги кунда ёш мураббийлар ҳақида жуда кўп гапирилмоқда. 1979 йилда сиз Бундеслиганинг энг ёш мураббийи бўлгансиз. 34 ёшли Хайнкес учун "Боруссия" Мёнхенгладбахни бошқариш қандай бўлган?
- 1978 йилга қадар мен футболчи бўлганман. Кейинчалик бир йил Удо Латтекка ёрдамчи сифатида ишлагандим. Кўп ўтмай клуб менежери Хельмут Грасхофф мендан бош жамоани бошқаришга тайёрмисан, деб сўраганди. Мен эса иккиланмай бу чақирувга шайлигимни айтгандим. Ўшанда жамоани бошқариб кетишга кўзим етганди. Лекин ишга киришганда мен ҳали бош мураббий сифатида жуда кўп нарсаларни билмаслигимни ва бунинг учун кўп ўрганишим лозимлигини англагандим. Айнан ўшанда бош мураббийлик қанчалик масъулиятли эканлигини чинакамига тушунганман.

- Ўшанда айнан нималарни ўрганишиз лозим бўлган?
- Мен футболчилик пайтимдаёқ жуда юқори мақсадларни ўз олдимга вазифа қилиб қўярдим. Мен мақсадни жуда максимум қўярдим ва бу йўлда тинмай меҳнат қилишни хуш кўрардим. Ҳаётдаги шиорим доимо ғолиблик учун курашиш ва ҳар доим юқори чўққида бўлишдан иборат бўлган. Бу каби юқори мақсадларни ўз олдимга вазифа қилиб қўйишимга мураббийимиз Хеннес Вайсвайлернинг таъсири кучли бўлганди. Вайсвайлер ҳеч қачон ютқазишни хазм қилолмасди. Вайсвайлер мағлубиятдан нафратланарди. Футболда бу муҳим. Яъни сен доимо мағлубиятларга ҳурмат сақлаган ҳолда муносабатда бўлишинг керак. Лекин ҳеч қачон мағлубиятни тўғри қабул қилишга ўрганиб қолмаслигинг лозим. Мағлубиятдан керакли ва тўғри хулосаларни чиқаришни ўрганиш зарур. Бу сени чуқур таҳлил қилишга ундаши керак.  Шу томондан мағлубият сенга ёрдам беради. Бош мураббий бўлиш учун аввало жамоани бошқаришни ва инсонлар билан тўғри мулоқот қилишни ўрганишинг лозим. Менга энг катта ёрдам жиҳатлардан бири бу мени авторитетим бўлган. Яъни футболчилик пайтимда жамоада юқори статусга эга бўлганман ва бу нарса менга бош мураббийлик фаолиятимни бошлаб олишда жуда катта кўмак берган. Шунингдек, айнан шу мавзу бўйича битта мисол келтириб ўтишим мумкин.

- Бемалол.
- Бош мураббий бўлган пайтимда жамоада мен билан бирга тўп тепган футболчилар ўйнашарди. Улар табиийки менга сенлаб мурожаат қилишарди. Мен бош мураббий бўлганимдан сўнг улар ҳурмат юзасидан сизлаб мурожаат қилишадиган бўлишди. Ўшанда мен уларга: "Жиннимисизлар, нима ақлдан оздиларингми? Менга сенлаб мурожаат қилаверинглар, бўлди нуқта", деганман. Айнан шу воқеа мени футболчилар қанчалик ҳурмат қилишларини кўрсатган. Бу мураббий учун жуда муҳим. Бир томондан футболчи ва мураббий ўртасида масофа сақланиши керак. Бошқа тарафдан қараганда эса мураббий футболчилар билан яқин алоқа ўрганатиши зарур. Ўйлашимча, мен шу иккала тарафни керакли балансда ушлай олганман.

- Ишингизни қандай уддалагансиз?
- Биринчи мавсумда биз 7-ўринни банд этганмиз. УЕФА кубогида эса финалга қадар боргандик. Шу боисдан ҳам кўплаб илиқ сўзлар янграган. Шунингдек, танқидлар ҳам учраганди. Бу нормал ҳолат. Ҳозирги кунда ҳам танқидлар футболнинг бир бўлаги. Лекин танқидлар мени издан чиқармаган. Ўзим ҳам барча мақтов ва танқидларни тўғри тақсимлай олардим. Ҳеч қандай мақтов ёки танқидлар мени ишимдаги темпимни тушириб юборишига йўл қўймасдим. Ўзимга нисбатан талабчан бўлганман. Шуни қайд этиб ўтишим керакки, футболдаги иқтидордан ташқари бақувват руҳият эгасиман . Бу нарса эса мени мураббийликдаги фаолиятим давомида жуда катта ёрдам берган. Мураббий сифатида қай тариқа ишлашим ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлганман. Шунингдек, бошқалардан ҳам ўрганимиш керак бўлган жиҳатларни ўзлаштиришга доим ҳаракат қилардим. Футболдаги кичик ёки майда деталларга эътибор бериш орқали ўз ишингни енгиллаштириб олишинг мумкин. Бу нарса иш давомида сенга қўл келади.

- Ҳозирги кунда ёш мураббийларга қийинми?
- Ёш мураббийлар ҳозирга келиб биздан кўра яхши тайёргарликка эгалар. Масалан, мен фақатгина 1 йил буюк Удо Латтек билан ишлаб, ундан кўп нарсаларни ўрганганман. Ҳозир эса замон ўзгарди. 21 аср футболида барчаси бошқача.  Эндиликда ёш мураббийлар аввал ўсмирлар ёки ёшлар жамоаси билан ишлаб тажриба тўплашмоқда. Ёш мураббийлар ўзларини тўғри йўналишда таклиф этишлари ва жамоа билан машғулотларда ишлашни ўрганишлари талаб этилади.

- Мураббийлик фаолиятингизда ўтмишда профессионал футболчи бўлганингиз қўл келяптими?
- Шубҳасиз. Бу албатта сенга қўшимча устунлик беради. Барибир ёш мураббийларга замонавий футболда осон эмас. Бу ҳақиқат. Оддий мисол, ОАВдаги юқори босим ёки клублар қўядиган вазифалар. Ёш мураббийларга адашиш ҳуқуқи бўлмоғи лозим. Биз ҳаммамиз шу йўлни босиб ўтганмиз.

- Хеннес Вайсвайлердан ташқари яна ким сизга таъсир ўтказган?
- Масалан Эрнст Хаппель. Эрнст жуда кучли стратег бўлган. "Гамбург" унинг қўл остида замонавий футбол кўрсатган. "Бир чизиқли ҳимоя, оффсайд, прессинг, зич ҳимоя ва замонавий ҳужумкор схемалар"ни барчаси унда мужассам эди. Мен унинг иш услубини диққат билан кузатардим, таҳлил қилардим ва ўрганардим. Кейинчалик Арриго Сакки ва Йохан Кройффнинг ишларидан илҳомланганман. Агарда сен аҳмоқ бўлмасанг, унда ҳар доим кимдандир ниманидир ўрганишга, изланишга ҳаракат қиласан.

- 2013 йили футболдан кетганингиздан сўнг ҳамкасбларингиз фаолиятини кузатиб турдингизми?
-  Тўғрисини айтадиган бўлсам, мен 2013 йили мураббийлик фаолиятимни бутунлай тугатгандим. Кейин эса футболни оддий ишқибоз каби томоша қилдим. Албатта, баъзан мураббийлигим тутиб ўйлардим: бу жамоа яхши ўйнамоқда. Ёки: мен бўлганимда ҳозир бу алмаштиришни амалга оширмаган бўлардим. Қачонки сен узоқ йиллар мураббий сифатида ишлар экансан, бу каби нарсаларни сеза оласан. Футболчиларни майдондаги ҳаракатини таҳлил қиласан, ким қандай ўйнаётганига баҳо берасан ва ҳоказо. Лекин доим ҳам барча ўйинларни кўравермасдим. Яхшиси нафақада пайтим кўпроқ уйқудан туйиб олишни истардим.

- Ули Хёнесс яқинда сиз ҳақингизда замонавий мураббий ва ажойиб инсон эканизни таъкидлади. Хаттоки кийиниш хонасида ҳам ажойиб муҳит шаклланган. Айтингчи, муваффақият калитингиз нималардан иборат?
- Ули Хёнессдан исталган мавзуда нимадир сўрасангиз, у қандай жавоб беришни ўйлаб топадиган инсон. Ули доим позитив фикрлайди ва ёқимли сўзларни ишлата олади. Хёнесс жамоани қай тариқа бошқара олишим, машғулотларда сифатли футбол намойиш этишга зарур бўладиган барча жиҳатларни инобатга олишимни, ҳеч нарсани беэътибор қолдирмаслигимни назарда тутган бўлиши керак. Биринчи навбатда эса жамоани бошқаришни назарда тутган.

- Сизнинг асосий принципларингиз қандай?
- Мураббийлар ҳар хил типга бўлинади. Ҳамма ўз характеридан келиб чиқиб жамоа билан мулоқот қилади. Мураббий учун барча футболчини бирдек ҳурмат қилиш ва бутун клуб ходимларига эҳтиром кўрсатиш муҳим омил саналади. Мен учун барча инсон бир. У хоҳ футболчи бўлсин, клуб ходими ёки штабдаги маъмур бўладими фарқи йўқ. Мен учун инсонларни дини, ранги ва статусидан қатъий назар барча тенг. Бундан ташқари барча футболчи билан очиқ-ойдин суҳбат бўлмоғи шарт.  Шундагина ўзаро ҳурмат вужудга келади. Мени энг асосий ютуғим ёки устунлигим - футболчилар менга ишонашида ва аксинча, мен футболчиларга тўлиқ ишонаман. Муваффақият калитим ўзаро ишончда. Мураббий жамоада ҳақиқий авторитет даражасида бўлиши керак. Футболчилар мураббийга шунчаки мураббий бўлгани учунгина бўйсунишлари керак эмас.

- Мураббийликка қадам қўйган 1979 йилдаги футбол ҳақида гаплашдик. Ўтган 39 йил ичида футбол ва мураббийлик ривожланиб кетди. Бугунга келиб футболда статистика жуда муҳим роль ўйнамоқда. Сиз бу прогрессни қандай баҳолайсиз?
- Футболчиларни маълумотлар билан ҳаддан ташқари толиқтириб қўйиш керак эмас. Олтин ўрталиқни топиш керак. Статистика яхши. Чунки биз бу мураббийларга тайёр "шпаргалка" беради. Бу мураббийлик ишининг бир қисми. Мен ўзимни бу маълумотлардан фойдаланиш учун қари деб ҳисобламайман.  Бошқа тарафдан олиб қараганда, менда етарлича тажриба мавжуд ва бу тажриба менга ким майдонда қандай ишлаганини баҳолаш учун етарли. Умуман олганда, мени кузатувим билан статистика тақдим этадиган маълумотлар кўпинча тўғри келади.

- Видео-таҳлилга қандай муносабат билдирасиз?
- Ўйлашимча, бу ўйинни таҳлили қилиш ва рақибни ўрганиш учун муҳим омил. Биз таҳлилчиларимиз билан рақибнинг ўйинлари ёзилган видеоларни йиғамиз. Шу орқали уларни кучли ва кусиз тарафларини ўрганиб чиқамиз.  Шунингдек, бу ўтган учрашувлардаги футболчиларнинг танқидий ҳаракатлари ёки мақтовли сўзларимни аниқлаб олишда ҳам кўмакчи. Бу нарса мураббийлик ишимда керак бўлади. Видео-таҳлил мураббийлар ишини бироз бўлсада енгиллаштиради. Энг муҳими, бу каби нарсалар машғулотларда ҳам фаол ишлатилмоқда.

- Сизни "Бавария"га қайтишингиз кўплаб футболчиларга янада кучлироқ бўлишлари учун ёрдам берди. Масалан, Кингсли Коман айтдики, сиз унга жарима майдончасига тўпни ошираётган пайтда бошини тик тутишини маслаҳат берибсиз.
- Бу ҳаммаси мени шахсий тажрибам меваси. Мен ҳам ўз вақтида Хеннес Вайсвайлер билан ишлаганимда шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келганман. Хеннес фантастик мураббий бўлган. У ҳар бир эътибордан четда қолиши мумкин бўлган кичик деталларга эътибор қаратарди. Машғулотлар пайтида ёки ундан кейин алоҳида футболчилар билан ишлар, зарба ёки бош билан қандай ўйнаш кераклиги борасида ўз маслаҳатларини аямасди. Мен ҳам "Бавария"нинг энг яхши футболчилари билан шундай қиламан. Футболчи аввало тўп билан тўғри муомалада бўлиши керак. Бунинг учун эса машғулотларда аниқ дастурлар бўйича шуғулланиш лозим. Мисол учун теннисчилар катта турнирларга тайёргарлик жараёнида 500дан ортиқ подача ва зарбалар устида ишлашади. Футболда кўп нарсани ўрганиш лозим: позицион ўйин, тўп узатмалар, ҳужумдаги комбинациялар, жарима майдончаси ичига тўп ошириш, керакли пайтда рақиб дарвозаси олдида пайдо бўлиш ва ҳоказо. Бу ҳақида кичик бир воқеани айтиб беришим мумкин.

- Илтимос, айтиб берсангиз.
- Симон Рольфес "Байер"да менга тўсатдан шундай деганди: "Сиз мени энг яхши мураббийим бўлгансиз. Чунки сиз бизни тўғри йўлга бошладиз, тўпни тўғри ёки нотўғри қабул қилаётганимиз, керак пайтда тўпни қандай ошириш кераклигини батафсил тушунтиргансиз". Хатоларини кўрсатиш ва уларни тўғрилаш мураббийликнинг ҳақиқий саънати.

- Айниқса бу пас ошириш ёки позицион ўйинга таалуқли. Гвардиола жамоасини қандай пас ўйнашига алоҳида эътибор қаратарди. Анчелотти эса аксинча, футболчиларга ҳужумда кўпроқ эркинлик яратарди. Сизнинг методингиз, яъни услубингиз ўрталиқми?
- Позицион ўйин пайтида ҳар бир футболчи ўзидан талаб қилинаётган вазифани билиши керак. Бугунги кун футболида футболчининг майдон бўйлаб қандай ҳаракатланаётганига қараб даражасини аниқлаш мумкин. 2013 йили биз требл қайд этгандик. Сабаби, позицион ўйин билан чақмоқли ҳужумларни қайси пайт бошлашни аниқ белгилаб олгандик. Керакли пайтда эса тўпни орқа зонага бериб, ўйин темпини туширишни ҳам билиш керак. Муҳими, ҳамма нарсани керакли вақтда бажаришга боғлиқ. Аслида содда ва оддий нарсалар энг кўп самара келтиради.

- "Бавария"га қайтганингиздан кейин жамоа 20 учрашувдан 19тасида ғалаба қозонди. Сизни эса мўъжизавий мураббий деб аташмоқда. бу таърифни қандай қабул қиласиз?
- Бизнинг муваффақият сиримиз жуда оддий. Биринчидан, "Бавария" буюк клуб. Иккинчидан, бизда жуда кўп маҳоратли ва кучли футболчилар бор. Мураббийлар штаби юксак даражадаги мутахассислардан ташкил топган. Клубдаги барча персоналлар идеал тарзда ишлашади. Ҳозирги натижаларда барчанинг хизмати бор. Мени бир ўзим ҳеч нарсага даъво қилмайман. Менда катта тажриба бор ва мен барчасига реаль кўз билан қарайман. Футболда кўтарилиш, пастликлар, мағлубият ва ғалабалар бўлади. Мен жамоани қўлга олишимдан олдин муваффақият қозонишимга ишончим комил эди. Чунки футболчиларни, жамоани, мураббийларни жуда яхши биламан. Шунингдек, ўзимни иш услубимдан тўлиқ фойдалана олишимга кўзим етганди. Шу учун ҳам бу ерга қайтдим. Лекин биз ҳали ҳеч бир мақсадимизга эришганимиз йўқ.

- Аниқ мақсадлар нималардан иборат?
- Германия чемпионлигини ҳали расмийлаштирмадик. Германия кубогида ҳам муваффақият қозонишни режалаштирганмиз. Европа чемпионлар лигаси совринини ҳам мухлислар соғиниб қолишган. Бу совринни Мюнхенга қайтариш учун курашамиз. Лекин бу йўлда бизга осон бўлмайди. Чунки рақобатчиларимиз кўп ва уларнинг барчаси трансфер бозорида топ даражадаги харидларни амалга оширишган.

- Сизнинг собиқ жамоангиз "Реал" кетма-кет икки бор Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Лекин жорий мавсумда "Реал"да катта пасайиш кузатилмоқда. Бу вазиятга қандай баҳо берасиз?
- Футболда барчанинг ўз даври бўлади. Яқиндагина "Реал" барча мусобақаларни ютиб келаётганди. Бунгача эса "Барселона" даври бўлди. Ундан олдин эса "Бавария". Бугун эса барча Англия чемпионатини дунёдаги энг зўр лига деб атамоқда. Балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир. Энди Англия жамоалари буни ЕЧЛдаги иштироклари билан исботлашлари керак.

- "Реал"нинг инқирозига қайтсак.
- Менимча, "Реал"даги пасайиш бу нормал ҳолат. Бунгача жамоа ЕЧЛда ҳамда Испания чемпионатида ғолиб бўлди. Бундан ташқари жамоа ёзда уч нафар етакчи футболчиларини қўйиб юборди. Трансфер бозорида уларни ўрнига футболчи харид қилмади ва кетганларни ўрнини ёшлар билан тўлдирмоқчи бўлди. "Реал" ёшлар ва тажрибали футболчиларни уйғунлаштира олишлари лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Реал"ни ЕЧЛда назардан четда қолдириш ярамайди. Европада ҳали "Реал"ни ҳисобдан чиқаришга эрта. ПСЖдан кўра "Реал"да тажриба кўп. ПСЖга нисбатан анчагина кўп. Мени ўйлашимча, бу тўқнашувда "Реал" ғолиб бўлади. Чунки еврокубоклар учун мадридликларда яхши жамоа мавжуд. Шуни эслатиб ўтишни истардим, 1998 йили "Реал" 32 йиллик танаффусдан кейин Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлганида Ла Лигада атига 4-поғонани банд этганди. Ўзимни тажрибамдан келиб чиқиб айтаман, "Реал"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика