UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  6 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  1 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  2 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  6 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Олий Лига
«Сўғдиёна»га қарши 7-тур учрашувидаги тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Насаф» ҳужумчиси Азамат Алланиёзов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Насаф»га қарши 7-тур учрашувидаги тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Сўғдиёна» ҳимоячиси Вусал Магерамов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Кубоги
«Пахтакор»га қарши 1/16 финал учрашувида рақиб шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Хоразм» ҳимоячиси Марат Ҳошимов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши 1/16 финал учрашувидаги тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Машъал» ярим ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши 1/16 финал учрашувида ҳакам шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал» ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Олмалиқ»га қарши 6-тур учрашувида рақиби оёғига жароҳат етказиш мақсадида зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилум» ярим ҳимоячиси Азизбек Усмонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор»га қарши 7-тур учрашувида рақибига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Икромжон Алибоев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Машъал»га қарши 7-тур учрашувида жамоадоши шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Олмалиқ» ҳимоячиси Темур Кагиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Андижон»га қарши 7-тур учрашувида бош ҳакам шаънига номаъқул (беадаб) фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Бухоро» ҳимоячиси Умрилло Рамазонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Навбаҳор»га қарши 6-тур учрашувида бош ҳакам шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Сўғдиёна» мураббийи Руслан Аҳмедов 1та ўйинга дисквалификация қилинди ва огоҳлантирилди.

Биринчи Лига
«Зомин»га қарши биринчи босқич 5-тур учрашувида тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Шердор» ярим ҳимоячиси Нурбек Сафаров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Чуст-Пахтакор»га қарши биринчи босқич 6-тур учрашувида рақибига оёқ билан ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Обод» ҳимоячиси Ғайрат Умиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Косонсой»га қарши биринчи босқич 7-тур учрашувида, ўйин бўлаётган вақтда рақибини ҳаддан ортиқ куч билан туртиб юборгани учун майдондан четлатилган «Обод» ярим ҳимоячиси Дониёр Ҳасанов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика