UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  1 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  6 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  25 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  1 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  2 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисини сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  5

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўрилди ва қарорлар қабул қилинди.

Жумладан,

Про-лига


15-турнинг “Ёзёвон” – “Ифтихор” учрашувининг 90+2-дақиқасида қанот ҳаками шаънига номақбул сўзлар айтгани учун “Ифтихор” жамоаси аъзоси М.Юсупов иккита ўйинга четлаштириш ва бир миллион сўм жарима билан жазоланди.

Шу турнинг “Ғиждувон” – “Шердор” жамоалари учрашувининг 69-дақиқасида жамоадошини ҳақоратлагани учун “Ғиждувон” футболчиси М.Отақулов майдондан четлатилди. Бунинг эвазига унга нисбатан иккита ўйиндан четлатиш чораси қўлланилди.

Мазкур турнинг “Орол” – “Шўртан” жамоалари учрашувининг 85-дақиқасида жамоадошига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани учун майдондан чиқариб юборилган “Шўртан” вакили О.Жўрабоевга жазо сифатида иккита ўйиндан четлаштириш ҳамда 500 минг сўм жарима жазоси белгиланди.

16-турнинг “Шердор” – “Зомин” жамоалари учрашуви якунлангач тажовузкор хатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун қизил карточка кўрсатилган “Шердор” футболчиси Ғ.Сарибоев учта ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан уч миллион сўм жарима қўлланилди.

Мазкур учрашувда "Зомин" вакили Ш.Абдураҳмонов ҳам жазоланган. У учрашув якунига етгач, номақбул ҳулқ-атвори учун қизил карточка билан "тақдирланган" эди. Унга нисбатан иккита ўйиндан четлаштириш ва икки миллион сўм жарима қўлланилди.

Шу турнинг “Истиқлол” ва “Норин” жамоалари ўртасидаги учрашувда тажовузкор хулқи учун 53-дақиқада майдондан четлатилган “Истиқлол” жамоаси вакили Р.Абдуҳамидов учта ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан бир миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Мазкур турнинг “Хоразм” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувининг 18, 20, 51 ҳамда 80-дақиқаларида “Хоразм” жамоаси мухлислари ҳакамлар гуруҳига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар айтишди, ўйиндан кейин эса уларга қарата турли буюмлар улоқтиришди. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра “Хоразм” клубига 30 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Агар воқеа яна такрорлангудек бўлса, клубга нисбатан янада жиддийроқ  интизомий ва жарима  жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

17-тур. “Ғиждувон” – “Лабса” учрашувининг 83-дақиқасида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган мезбонлар вакили Н.Раҳматуллаев учта ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда унга нисбатан 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика