UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  2 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  16 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  7 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1. Нестеров йиғлаган оқшом Янгиликлар

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1. Нестеров йиғлаган оқшом

Сир эмаски, Баҳрайн терма жамоаси биз учун тарихдаги энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Бу юрт вакиллари билан доим турли мусобақаларда тўқнаш келганмиз ва аксарият учрашвувлардан уларнинг қўли баланд келганини айтишимиз жоиз. Бундан 15 йил олдин худди шу кунда ЖЧ-2010 саралаш босқчичидан ўрин олган, “Пахтакор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Баҳрайн учрашуви бўлиб ўтган эди.

Келинг дастлаб Баҳрайн билан кечган аввалги учрашувларни натижаларига назар солсак. 2004 йилги Осиё кубогининг чорак финалида Баҳрайнга пенальтилар сериясида енгилган эдик, Аъло Хубайлнинг дарвозамизга урган икки голи ёдингизда бўлса керага. Кейингиси аламли тўқнашувда ЖЧ-2006 плей-оффида ҳакам ва ФИФАнинг нохолис қарорлари сабаб уларга яна кейинги босқич эшикларини очиб бердик. 2010 йилги мундиал саралашида эса термамизнинг йўллари учинчи бор Баҳрайн билан кесишаётганди. Қайсидир маънода улар билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор эди десак нотўғри бўлмайди.



Тошкентда Австралиядан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган Рауф Инилеевнинг ўрнига унинг ёрдамчиси ва мураббийликда тажрибасини ошириб бораётган Миржалол Қосимов тайинланади. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак миллий жамоамиз Инилеев қўл остидаги сўнгги бешта учрашувда умуман гол ура олмаганини кўришимиз мумкин. Ўшанда янги мураббий олиб келинса бўлар эди-ку дерсиз. Футболимиз раҳбарлари саралашнинг ўртасида четдан бошқа бир мураббийни олиб келишни жоиз деб билишмайди, боз устига у келган тақдирда ҳам футболчиларни яхши билмасди, ўз услубини сингдиришига эса вақт кетарди. Бизни олдимизда эса кутишга ортиқча фурсат йўқ эди. Шундоқ ҳам стартдаги икки мағлубиятдан сўнг гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолгандик.

Япония сафаридан дуранг билан қайтган Қосимов бошчилигидаги термамиз ўзининг биринчи очкосини ишлаганди. Шу боисдан галдаги баҳсга футболчиларимиз пухта тайёргарлик кўришди, БААда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришди. У ерда дастлаб Осиё кубоги-2011 саралашидан ўрин олган БАА билан ўйинда иштирок этиб ортга кичик (1:0) ҳисобида ғалаба билан қайтишган бўлса, Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинида муроса кўчасини танлашди. Бу эса уларга Баҳрайн билан беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтади, дейишимиз мумкин. Қосимов мураббийга айлангач бир қатор футболчилар маълум сабабларга кўра таркибдан тушиб қолди, Азиз Ҳайдаров, Илҳом Суюнов ва бошқалар. Узоқ вақтдан сўнг эса Элдор Магдеев яна таклиф қилинди. Гарчи, бу пайтга келиб Баҳрайнда Таълал Юсуф ёки Аъло Ҳубайл каби футболчилар бўлмасада қитъада ўз даражасини сақлаб қолганди.



11 февраль куни ушбу ўйинни томоша қилиш учун кўплаб мухлислар ташриф буюришди, 30000дан ошиқ одам стадионда футболчиларни тинмай олқишлаб туришди. Баҳрайнликлар билан ўйинда термамизни ғалабадан бошқаси жарга етакларди. Шу боисдан одатдагидек майдонда дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишди ва бир қанча хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Афтидан натижа дурангга қараб кетаётгандек кўринганди. Бироқ, малайзиялик ҳакам Субҳиддин Солиҳнинг асосий вақтга қўшиб берган дақиқасида рақиб футболчилари жарима зарбаси ишлашни уддасидан чиқишди. Тўп ёнига яқинлашган Маҳмуд Абдулраҳмон кучли зарба билан Нестеров турган дарвозани ишғол қилади - 0:1. Яна одатдагидек терма жамоамиз сўнгги сониялар қурбони бўлди. Бу ҳолат бугунга қадар жамоамиз иштирокидаги айрим баҳсларда кузатилаётгани ачинарлидир. Манамадаги жавоб ўйинида ҳам айнан Маҳмуд Абдулраҳмоннинг ягона голи рақибнинг ғалабасини таъминлади.

Кейинги турда ўз майдонимизда Қатарни таслим қилган бўлсакда, қолган учта учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмай жуда хунук тарзда иштирокимизни якунлагандик. Жанубий Африка эса бизга узоқлик қилганди.




ЖЧ-2010 саралаш босқичи.

Ўзбекистон – Баҳрайн – 0:1

11.02.2009. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 30000 томошабин.

Бош ҳакам:
Субҳиддин Солиҳ (Малайзия).

Гол: Маҳмуд Абдулраҳмон 90+4.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Анвар Ғофуров, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Виталий Денисов, 59) Одил Аҳмедов, Элдор Магдеев, Темур Кападзе (Максим Шацких, 55), Фарҳод Тожиев (Анвар Солиев, 69).

Захира: Темур Жўраев, Хайрулла Каримов, Азиз Ибрагимов, Фозил Мусаев

Баҳрайн: Саид Жаффар, Абдулла Омар, Хусайн Али Баба, Саид Аднан, Салман Иса, Абдулла Фатади (Абдулла Абди Омар, 70), Маҳмуд Абдулраҳмон, Муҳаммад Ҳубайл, Муҳаммад Салмин, Исмоил Абдулатиф (Абдулла Ал Дакил,77) Жейси Оквунванне (Давуд Саад, 89)

Захира: Аббос Аҳмад Ҳамис, Рашид Ал Аллан, Жамал Рашид, Маҳмуд Айяд

ЎЙИН ВИДЕОСИ



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 фев 17:14:34
Xoʼjayev B
Buni qoʻyinglar, eslasangiz saralashning oxirgi turida Oʻzbekiston Qatarni oʻzimizda yutdi, Karlos Keyrush Eron bilan J.Koreyaga oxirgi turda yutqizdi (ataylab) 1-2 Eron,Koreya JChga chiqdi.Eng yaqin kelganimiz shu edi.
+1   
11 фев 16:27:45
Зинуp
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Косимов мураббий ємасда ушанда хам хар доимгидек таркиб танлашда адашганди Анзур исмоилрв деган валломат уша уйинда йук жойдан коида бузади ва жаримадан бахрайин годни уриб кетганди. Хозирги мураббийимиз анча тажрибали шунинг учун таркибимизга Анзурдек савияси паст футболчи йук.
Омалекин хозир хам уша пайтда хам натижа бир хил
+1   
11 фев 12:16:39
Arsenal london drujba
У пайтлар ортда колди. Енди янгидан тарих яратиш керак. Ахир биз узбекистонмиз.
   
12 фев 21:45:45
Бахтийор Ашуров
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Охирга йилларда сиз айтгандек єди аммо ушганча ун йиллаб термага нолийик єди яни Бабанни фактида Анзур усди аммо Бабаян вактида узиз биласиз термани ахволини битта Анзур ёки Одил хеч нимани узгартиролмасди сиз айтгандек бу мани фикрим. Яна бир гап єсласангиз Абрамов Косимовдан олдин ишлаган даврида Анзур термага якин хам келмаганди.
Яхшилаб эсланг. Анзур Абрамовни хаттоки ОТЖсидаям голлар урган !
   
12 фев 21:39:30
1994 Nurafshon
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха энди бу сизни фикрингиз. Лекин Анзур термада ўйнаган йиллар унга рақобатлашадиган химоячилар ўзи йўқ эди.
Охирга йилларда сиз айтгандек єди аммо ушганча ун йиллаб термага нолийик єди яни Бабанни фактида Анзур усди аммо Бабаян вактида узиз биласиз термани ахволини битта Анзур ёки Одил хеч нимани узгартиролмасди сиз айтгандек бу мани фикрим. Яна бир гап єсласангиз Абрамов Косимовдан олдин ишлаган даврида Анзур термага якин хам келмаганди.
   
12 фев 15:49:22
Бахтийор Ашуров
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анзур кучли футболчи булди аммо фаолиятини охирги 2.3 йилига анча тажрибаси ошди аммо термага уйнашни бошлаган вактлари кариб ун йил савияси паст даражада уйнаган бу дегани ун йилдан ортик вакт давомида Анзур термага мос ємасди вакат Бабаян даврида келиб анзур анча усди аммо бу даврда бошка савиясиз футболчилар Бабаян бошчилигидаги термага купайиб кетди.
Ха энди бу сизни фикрингиз. Лекин Анзур термада ўйнаган йиллар унга рақобатлашадиган химоячилар ўзи йўқ эди.
   
12 фев 14:41:23
1994 Nurafshon
Зинуp фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Омалекин хозир хам уша пайтда хам натижа бир хил
Тугри гапиз аммо хозир хам уша пайт хам савияси паст футболчилар оркага тортган термани хулас термага тортадигон футболчи топиш кийинмас факат уша бизнинг конимизга сингиб кетган танишбилишчилик окибатига шу каби тушунмовчиликлар келиб чикяпди.
   
12 фев 14:37:13
1994 Nurafshon
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима бўлганидаям Анзур ҳар ҳолда ҳозирги ҳимоячиларимизга ўҳшаб рақиб ҳужумчмларига тўп ошириб ёки ўз дарвозасига зарба бермас эди!
Анзур кучли футболчи булди аммо фаолиятини охирги 2.3 йилига анча тажрибаси ошди аммо термага уйнашни бошлаган вактлари кариб ун йил савияси паст даражада уйнаган бу дегани ун йилдан ортик вакт давомида Анзур термага мос ємасди вакат Бабаян даврида келиб анзур анча усди аммо бу даврда бошка савиясиз футболчилар Бабаян бошчилигидаги термага купайиб кетди.
   
11 фев 20:24:21
F.K.N.
Махмуд Абдулрахмон ярамасни жаримадан урган голи суппер чикканди.
   
11 фев 19:11:26
Lochin
Нега факат тарихни эслаймиз нега ёркин келажак яратолмаймиз
   
11 фев 18:20:13
Бахтийор Ашуров
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Косимов мураббий ємасда ушанда хам хар доимгидек таркиб танлашда адашганди Анзур исмоилрв деган валломат уша уйинда йук жойдан коида бузади ва жаримадан бахрайин годни уриб кетганди. Хозирги мураббийимиз анча тажрибали шунинг учун таркибимизга Анзурдек савияси паст футболчи йук.
Нима бўлганидаям Анзур ҳар ҳолда ҳозирги ҳимоячиларимизга ўҳшаб рақиб ҳужумчмларига тўп ошириб ёки ўз дарвозасига зарба бермас эди!
   
11 фев 17:30:48
жахонгир
Э бу йиглашларни охири йук шекилли. Охири йигламай куйди. Сал хафа бугандай булади утиб кетик. Бизикилар мужик буб кетди йигламай.
   
11 фев 16:10:51
Зинуp
Davronbek Abduvaliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хааа Бахрейн термаси голни нишонлашда формасини елкасига илиб қўйганди қўл билан кўрсатғб хаммаси. Ўша пайтда ЎЗБ МТЖ Қосимов қўл остида пала партиш ўйин кўрсатарди.
Нимага хар доим битта гапни ун марта ёзасиз?
   
11 фев 16:08:12
1994 Nurafshon
Косимов мураббий ємасда ушанда хам хар доимгидек таркиб танлашда адашганди Анзур исмоилрв деган валломат уша уйинда йук жойдан коида бузади ва жаримадан бахрайин годни уриб кетганди. Хозирги мураббийимиз анча тажрибали шунинг учун таркибимизга Анзурдек савияси паст футболчи йук.
   
11 фев 15:46:26
Мирзаев А.
Ўша пайтдаги футболчиларимиз ҳозиргилардан сифати бўйича фарқи йўқ эди, бироқ натижасиз бўлган, сабаби Катанец, Купердай мураббийлари бўлмаган, бўлганлари хам савиясиз эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика