UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда Янгиликлар

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда

Йошими Ямашита Осиё кубогида бош ҳакамлик қилган илк аёл реферига айланди.

Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Австралия ва Ҳиндистон ўртасидаги ўйин старт олди. Эътиборлиси шундаки, ушбу Осиё кубоги ўйинини тарихда илк бор аёл ҳакам бошқармоқда. Япониялик Йошими Ямашита Осиёнинг энг нуфузли футбол турнирида ишлаган биринчи аёл ҳакамга айланди.  Йошими Ямашитага қанотларда ҳамюртлари Макото Бозоно ва Наоми Тешироги ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Йошими Ямашита Япониядан бўлган биринчи профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йилда ФИФА реферисига айланган. Токиодан бўлган Йошими Ямашита Япония J1 лигасида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган илк аёл реферидир. Бундан ташқари, Йошими Ямашита 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида фаолият олиб борган олтита аёл ҳакамдан бири саналади. Қатарда ўтказилган мундиал аёл ҳакамлар ишлаган тарихдаги илк Жаҳон чемпионати эди. 

Маълумот учун, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳдан ўрин олишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика