Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади

Iskandarov Abdulaziz
24 апр 2024
Бироз олдин футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

Тожикистон - Афғонистон ўртасидаги Марказий Осиё дербисида омад Пайрав Воҳидов шогирдларига кулиб боқди. Шу тариқа Тожикистон ўз тарихида биринчи маротаба мундиалга йўлланма қўлга киритди. Эндиликда Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади. Бундай ҳолат илк бор юз бермоқда. 

Мазкур кўрсаткичлар нафақат Ўзбекистон, балки қўшниларимизда ҳам футзал спорт тури ривожланаётганидан далолат беради.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia