UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  1 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  1 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  2 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  0 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  5 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  46 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1

Тарихда бугун: Одил Аҳмедов хет-трик қилган 10 йил олдинги ОЧЛ ўйини Янгиликлар

Тарихда бугун: Одил Аҳмедов хет-трик қилган 10 йил олдинги ОЧЛ ўйини

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Ўз мамлакатининг байроқдорлари "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол"нинг 13 йил олдинги тўқнашуви

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2010 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "C" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда "шерлар" гуруҳда 9 очко билан "Ал Шабаб" (10 очко)дан кейин иккинчи ўринни эгаллашган ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишган.

Афсуски, битта ўйиндан иборат ва ўз гуруҳи ғолиби бўлган клуб майдонида ўтказилган нимчорак финал баҳсида Миодраг Радулович бошчилигидаги "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Шу тариқа, 2010 йилги мавсумда тошкентликлар ОЧЛдаги юришларини нимчорак финалда тўхтатишган.

ОЧЛ-2010 гуруҳ босқичининг 5-турида "шерлар" ўз майдонларида "Ал Айн"ни қабул қилишган. Ўша учрашув Одил Аҳмедовнинг бенефисига айланиб кетганди. Бугунги кунда терма жамоамиз сардори бўлган Аҳмедов амирликлар клуби дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олган ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этган.

P.S. 10 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "C" гуруҳи
5-тур, 13.04.2010
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 14600 томошабин
"Пахтакор" - "Ал Айн" 3:2
Ҳакамлар:
Мэтю Бриз (Австралия)
Голлар: О.Аҳмедов 9, 12, 29 - Х.Валдивия 2, И.Суюнов 20 (авт.)

"Пахтакор": 33.Элдор Тожибоев, 4.Боян Миладинович, 21.Камолиддин Тожиев, 19.Александр Клецков, 27.Илҳом Суюнов, 6.Мурод Холмуҳаммедов (14.Шерзод Каримов, 37), 7.Дарко Маркович, 25.Одил Аҳмедов (13.Ойбек Қиличев, 90), 28.Станислав Андреев, 11.Асқар Жадигеров, 35.Александр Гейнрих (23.Алишер Азизов, 88).
Захира: 30.Темур Жўраев, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Акмал Холматов, 9.Милорад Януш.

"Ал Айн": 12.Волид Салем, 26.Саиф Муҳаммад (11.Аҳмад Али, 46), 44.Фарис Жума, 4.Мусаллам Фаёз, 5.Исмоил Аҳмад, 50.Ли Ҳо (19.Муҳаннад Салем, 46), 10.Хорхе Вальдивия, 7.Али Ал Веҳаиби, 40.Абдуллоҳ Малаллаҳ, 2.Абдулазиз Фаёз (20.Муҳаммад Абдулраҳмон, 69), 8.Эмерсон Шеик.

Огоҳлантиришлар: Д.Маркович 23, Ш.Каримов 52, А.Гейнрих 61 - С.Муҳаммад 28, Х.Вальдивия 35, И.Аҳмад 42, М.Фаёз 55, Эмерсон Шеик 69
Четлатиш: Эмерсон Шеик 90

"Ал Айн"нинг бошланғич таркиби.



Ҳали 23 ёшга ҳам тўлмаган Одил Аҳмедов "Пахтакор" сардори бўлган пайтлар.


"Ал Айн"ни бразилиялик Тониньо Серезо бошқарарди (чапдан биринчи).


Андреев тўпни Али Ал Веҳаибидан олиб қўйишга уринмоқда.


Афсуски, стадионга келганларнинг таби 2-дақиқадаёқ хира бўлганди. Хорхе Вальдивия чап қанот ўткир бурчакдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирганди.


- Йигитлар, кайфиятни туширмаймиз. Ҳозир биз ҳам биринчи голимизни урамиз...


- Мио, биринчи голим ёқдими?


Одил Аҳмедов шу куни 20 дақиқа ичида 3та гол урганди.


Боян Миладинович шахсан мен учун ўзбек клубларида ўйнаган энг кучли легионер ҳимоячи.


Ҳасан Пирмуҳаммедовдан ажойиб кадр.


Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.


Илҳом Суюнов ва Эмерсон Шеик тўп учун курашда. Суюнов 20-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, Эмерсон 90+дақиқада иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олган. Ўша куни ўз жамоаси учун зарар келтирган икки ўйинчи бир суратда, қизиқ кадр)


Радулович захирадан майдонга тушишга тараддуд кўраётган Шерзод Каримовга кўрсатма бермоқда.


Самвел Бабаян ҳам Каримовга маслаҳат беришга чоғланмоқда.


Александр Гейнрих ўша мавсум ОЧЛда битта гол урганди ("Сепахон"га қарши 3-тур ўйинида).


- Одил, бугун авжига чиқдинг. Баракалла!


Табиийки, Аҳмедов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика