UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  0 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  5 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  61 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  1 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  5 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  11 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  6

Тарихда бугун. "Ал Наср" - "Локомотив" 1:1 Янгиликлар

Тарихда бугун. "Ал Наср" - "Локомотив" 1:1

2016 йилнинг 20 апрель куни "Локомотив" БААда "Ал Наср" меҳмони бўлганди.

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур баҳс Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Айтиш мумкинки, 2016 йил "Локо" учун энг муваффақиятли мавсум ҳисобланади. Айнан шу йили "темирйўлчилар" чорак финалга қадар боришган. 

Ўйинни ёдга оладиган бўлсак, дастлаб 31-дақиқада "Ал Наср" футболчиси Жирес Кембо Экоко ҳисобни очган. Биринчи тайм тугашига икки дақиқа қолганида эса Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи таймда ҳам жамоалар чиройли ўйин кўрсатганига қарамай дарвозага бошқа тўп киритилмаган.

 

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 20.04.2016 

"Ал Наср" (БАА) - "Локомотив" (Ўзбекистон) 1:1 

Голлар: Жирес Кембо Экоко (31) - Темурхўжа Абдухолиқов (43). 

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 8. Сервер Жепаров, 10. Марат Бикмаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Сардор Мирзаев, 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев. 

Захирадан тушганлар: 44. Сергей Прохоров, 70. Иван Нагаев, 77. Жасур Ҳасанов. 

Бош ҳакам: Ли Квок Ман (Гонконг). 

"Ал Наср" сафида Маҳмуд Хамис, Нильмар, Луис Хименес, Питроипа каби футболчилар ҳаракат қилганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика