UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15

Танишинг: “Навбаҳор-2019” Янгиликлар

Танишинг: “Навбаҳор-2019”

Теглар :  Навбаҳор
Бугундан Суперлига баҳслари старт олди.

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 1-тур доирасидаги баҳсни 10 март куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади. Албатта, "лочинлар" таркибида қандай ўзгаришлар юз берганлиги кўплаб футбол мухлисларини қизиқтириши шубҳасиз.

Шу боис, “Навбаҳор”нинг янги мавсумдаги старти олдидан таркибдаги ўзгаришларга нигоҳ ташлашга аҳд қилдик.

“Навбаҳор” сафини қуйидаги футболчилар тарк этишди (қавс ичида уларнинг янги клублари номи кўрсатилган): Акбар Тўраев (АГМК), Томислав Пайович (“Радник”, Сурдулица, Сербия), Даврон Ҳошимов (“Локомотив”), Дарко Станоевич, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Аюбхон Нўъмонов, Шерзод Каримов, Илҳом Бойдедаев, Азамат Алланиёзов (барчаси “Сурхон”), Сардор Сулаймонов, Рўзимбой Аҳмедов (иккаласи “Андижон”), Дарко Никач (“Искра”, Даниловград, Черногория).

Шунингдек, ўтган мавсумда жамоамизда ижара асосида тўп сурган дарвозабон Ботирали Эргашев яна “Пахтакор” сафига қайтди.


“Навбаҳор” таркибига эса қуйидаги футболчилар қўшилишди (қавс ичида футболчиларнинг олдинги жамоалари кўрсатилган)
: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов ( иккаласи “Қўқон - 1912”), Обид Жўрабоев (“Истиқлол”), Славко Лукич (“Земун”, Сербия), Зафар Тўраев, Шаҳзод Шайманов (иккаласи “Металлург”), Иван Соловьёв (“Сочи”, Россия), Азимжон Аҳмедов (“Пахтакор”), Эльман Тагаев (“Ахал”, Туркманистон), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Баҳодир Насимов (“Кешла”, Озарбайжон), Александр Касьян (“Авангард”, Курск, Россия), Азиз Ибрагимов (“Бухоро”).

Шунингдек, ўтган мавсумда “Шўртан”да ижара асосида тўп суришган дарвозабон Мирзоҳид Маматханов ва ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов ҳам “лочинлар” таркибига қайтишди.

Натижада “лочинлар”нинг 2019 йилги мавсум учун якуний таркиби чизиқлар бўйича қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар:
Ўткир Юсупов
Дилшод Ҳамроев
Мирзоҳид Маматханов

Ҳимоячилар:
Игорь Голбан (Россия)
Ғиёс Комилов
Обид Жўрабоев
Славко Лукич (Сербия)
Мирзоҳид Ғофуров
Жаҳонгир Меҳмонов
Ҳожиакбар Юнусов

Ярим ҳимоячилар:
Аббос Ғуломов
Остон Ўрунов
Зафар Тўраев
Иван Соловьёв (Россия)
Шаҳзод Шайманов
Азимжон Аҳмедов
Эльман Тагаев (Туркманистон)
Абдужамол Исроилов

Ҳужумчилар:
Баҳодир Насимов
Александр Касьян (Украина)
Азиз Ибрагимов


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика