UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  0 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  1 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  10 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5

Такрор ва такрор кўришга арзийдиган 30та ўйин (1-қисм) Янгиликлар

Такрор ва такрор кўришга арзийдиган 30та ўйин (1-қисм)

Шундай ўйинлар борки қайта-қайта томоша қилиб ҳам асло зерикмайсиз.

Бугун мана шу каби қизиқарли баҳсларнинг дастлабки ўнтасига тўхталамиз. Хўш, сиз учун ушбу учрашувлар орасида энг эсда қолгани қайси? 

Мақола тагида ўз фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. Демак, бошладик. 


"Челси" - "Ливерпуль" 4:4 (ЕЧЛ 2008/09) 

- Бу Рафаэль Бенитес бошқарувидаги "Ливерпул"нинг энг яхши дамлари эди. Жамоа охирги турларга қадар МЮ билан чемпионлик учун кураш олиб борганди. "Челси"ни эса Гус Хиддинк бошқарарди. 

- Сафарда "Челси" Бранислав Ивановичнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучади. Жавоб баҳси эса голларга бой тарзда кечиб, мухлислар 8та гол гувоҳи бўлишганди. 

- 30-дақиқага келиб "Ливерпуль" Лондонда 2:0 ҳисобида зафар қучаётганди. Бироқ шу ерда Хиддинкнинг зукколиги роль ўйнайди. У 36-дақиқада Калуни алмаштириб ўрнига Анелькани майдонга туширади. Қарабсизки ўйин сценарийси буткул ўзгариб кетади.


"Ливерпуль" - "Арсенал" 4:4 (АПЛ 2008/09) 

- "Челси"дан мағлубиятга учраб ЕЧЛни тарк этганидан сўнг "Ливерпуль" бир ҳафта ўтиб "Арсенал" билан ўйин ўтказади. Бу пайтга келиб мерсисайдликлар "Манчестер Юнайтед"дан 3 очко ортда боришаётган, кўпчилик "Ливерпул"нинг ғалабасини тахмин қилганди. 

- Шу куни "Арсенал" посбони Лукаш Фабиански ўз дарвозаси томон йўлланган 14та зарбадан фақат 4тасини қайтара олмади. Агар Андрей Аршавин бўлмаганида шубҳасиз учрашув қаҳрамони Фабиански бўларди. 

- "Арсенал" эса дарвоза томон фақат 4 марта аниқ зарба йўллаб, тўртталасини ҳам Аршавин голга айлантирди. Ишонамизки, бу ўйин кўпчиликнинг ёдида. Ўзиям баҳсдан сўнг Аршавинни бутун дунё гапирганди.


"Барселона" - "Реал" 5:0 (Ла Лига 2010/11) 

- Жозе Моуриньо "Реал" бошқарувига келиб "Барселона"га очиқчасига "уруш" эълон қилган йиллар. Ўша пайт Эл класико ҳақиқий жанг мақомида кечарди. Доимий қизил карточка, яккакурашлар, симуляция... Лекин энг муҳим ўйинда "Реал" 0:5 ҳисобидаги қақшатқич зарбани қабул қилиб олган. 

- "Реал" мавсумни яхши бошлади ва Каталониядаги ўйинга қадар 10 марта зафар қучиб, иккита дуранг қайд этди. Клуб президенти Жозе Моуриньодек таниқли шахсни жамоа бошқарувига олиб келганидан хурсанд эди. 

- Лекин у пайтлари Хави, Месси ва Вильяни тўхтатиб бўлмасди. "Барса" 5:0 ҳисобида зафар қучган ўйинда Вилья дублга эришди, Хави эса фаолиятидаги энг чиройли голлардан бирини урди. Қизиғи шундаки, бу баҳсда майдон эгалари Мессининг голисиз зафар қучган.


"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 2:1 (ЕЧЛ 1998/99) 

- Европа чемпионлар лигасининг энг қизиқ финалларидан бири. "Бавария" тезкор гол киритишга муваффақ бўлганди. Марио Баслер 6-дақиқадаёқ жарима тўпидан дарвоза тўрини ишғол қилган. 

- Ўша учрашувни Баслер ҳақиқатан елдек югуриб ўтказган, у бутун ўйин мобайнида тинмаганди. Лекин жамоаси ютқазиб қўйгач, аламдан медал тақишга бормаган. 

- Кўпчилик немислар ғолиб деб турган бир пайтда 90+1-дақиқада Тедди Шерингем ҳисобни тенглаштиради. Орадан икки дақиқа ўтиб эса МЮнинг ҳозирги мураббийи Сульшер ўйинга якуний нуқтани қўйганди.


"Барселона" - "Челси" 2:2 (ЕЧЛ 2011/12)

- Ўйиндан олдин Петр Чех собиқ мураббийи Жозе Моуриньо "Барса" билан ўйинда лондонликларга омад тилашини айтиб ўтганди. Шундан сўнг чехиялик дарвозабон Жозе ҳам бизни қўллаяпти, Каталониядан ижобий натижа билан қайтамиз дейди. 

- Уч кун олдинда "Реал" "Ноу Камп"дан 2:1 ҳисобида зафар қучиб қайтганди. Бу эса "Челси"га ҳам мадад берди. Аммо ўйин осон ўтмайди, "Барселона" футболчилари 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишади.

- Ғалаба қўлда деб ўйлаган мезбонлар қаттиқ адашади ва бунинг натижасида икки бор жазоланадилар. Бунинг устига Месси 49-дақиқада пенальтидан тўп кирита олмаган. "Челси" таркибида Рамирес ва Торрес гол муаллифлари бўлганди.

 

Германия - Бразилия 7:1 (ЖЧ-2014)

- Бу ўйинни ҳам унутиб бўларканми. Ўйиндан олдин Бразилия иккита катта муаммога дуч келганди: Неймар жароҳат олган, Тиаго Сильва эса дисквалификацяи сабаб майдонга туша олмасди. 

- Баҳс давомида Бразилия гўёки бир киши камдек кўринди. Чунки шу куни Фреднинг умуман ўйини қовушмаганди. Мазкур баҳс жаҳон чемпионатларида бешта рекорд янгиланишига сабаб бўлди. 

- Ва энг аламлиси шу ўйиндаги голдан сўнг Клозе ЖЧларда энг кўп гол уриш бўйича Роналдони ортда қолдириб биринчи ўринга чиқиб олганди.

 

"Ливерпуль" - "Барселона" 4:0 (ЕЧЛ 2018/19) 

- "Ливерпуль"нинг фантастик мавсуми ниҳоятда аламли тарзда тугаши ҳам мумкин эди. Учрашувгача бир ҳафта ичида баъзи воқеалар рўй берди: "Сити" "Лестер" устидан ғалаба қозониб, чемпионлик сари янада яқинлашди. "Ливерпуль" эса сафарда "Барса"га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 

- Эсингизда бўлса, мазкур беллашувда Юрген Клопп Фирмино билан Салаҳнинг хизматларидан фойдалан олмаган. Энди ҳамма гап фақат мўъжиза содир бўлишида қолганди. Ва буни қарангки, "Энфильд"да шу оқшом мўъжиза рўй берди. 

- Трент Александер Арнольднинг бурчак тўпини қай тарзда амалга оширганини бир эслаб кўринг-а. Ҳамма қотиб қолганди. Барселоналиклар бундай голни қандай ўтказиш мумкинлигини ҳалигача тушунмасалар керак.

 

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 4:3 (АПЛ 2009/10) 

- 2008 йилнинг июнь ойида Марк Хьюз "Манчестер Сити" бош мураббийи этиб тайинланади. Уэльслик мураббий ўшанда Буюк Британия бўйлаб ўйинчиларни жамоага йиғади: Гивен, Ричардс, Лескотт, Бриж, Барри, Райт-Филиппс, Айрленд, Беллами. 

- Ўйинда 7та гол урилган ва барча голлар британияликлар ҳисобига ёзилган: Руни, Барри, Беллами, Оуэн, Гиггз уч марта голли тўп узатган, Даррен Флетчер эса дубл қайд этганди. Фергюсон шу ўйинни фаолиятидаги энг яхши дерби деб айтган.

 

"Барселона" - ПСЖ 6:1 (ЕЧЛ 2016/17) 

- ПСЖ ўз майдонида кечган биринчи баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ва Каталонияга бемалол борса бўларди. Лекин барибир хавотир ҳам йўқ эмасди. Ҳатто Матюиди билан Дракслер 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга рози эдилар. 

- Иккинчи тайм ўрталарида парижликлар гол ургач , "Барса" жавоб тариқасида учта тўп киритиши шарт эди. Лекин 88-дақиқага қадар гол ура олмайдилар. Кейинги 7 дақиқа ичида эса Месси ва унинг жамоадошлари 3та тўп киритишнинг уддасидан чиқишади.


"Ливерпуль" - "Милан" 3:3 (ЕЧЛ 2004/05) 

- 0:3 ҳисобида ортда бораётиб қандайдир дақиқалар ичида 3:3га етказиш жуда кам сонли жамоалар қўлидан келади. Битта жамоада Мальдини, Шевченко, Кафу, Неста, Пирло, Кака, Гаттузо каби юлдузлар майдонга тушган бўлса, иккинчи жамоада Жимми Траоре бошланғич таркибда эди. 

- Ҳа, "Милан" бу ўйинда фаворит эди. Мальдини 1-дақиқадаёқ ҳисобни очган. Кейинчалик Креспо дублга эришган. Лекин иккинчи бўлимда нималар рўй берганини жуда яхши эслайсиз. "Ливерпул"га вазиятни тенглаштириш учун 6дақиқа кифоя қилганди. Пенальтилар сериясида эса Ежи Дудек ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатгани ҳамон ёдимизда.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика