UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  4 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  114 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  3 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  35 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  21 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳимояда яхши ҳаракат қилди" Янгиликлар

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳимояда яхши ҳаракат қилди"

Қатарда ўтказилаётган Осиё кубоги 1/8 босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг таиландликлар бош мураббийи Масатада Иши матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди

- Ўйин ҳақидаги қисқача фикрингиз қандай?

- Таиланд мусобақани тарк этди. Биз стадионга келган барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Натижадан мамнун эмасмиз, аммо ишлашда давом этишимиз керак.

- Ҳозирги жамоа ўйинчилари кейинги мусобақаларда қандай ҳаракат қилишади? Осиё кубогидан кейинги режалар қандай?

- Бу ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Шулар устида таҳлил қилишимиз керак. Осиё кубогидан кейин ўйинчилар ўз миллий чемпионатларига қайтишади. Миллий чемпионатларда уларнинг қандай ҳаракат қилишларини кузатамиз.

- Олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоасини яхши ўргандим деб айтгандингиз. Бугунги учрашувдан кейин Ўзбекистон термасининг кучли ва кучсиз томонлари нимада эканини айта оласизми?

- Ўйин давомида биз ҳар хил ҳолатларни кўрдик. Ўзбекистоннинг ўйинини таҳлил қилганда кўп нарсани кўришимиз мумкин. Уларнинг камчилиги ҳақида гапира олмайман. Аммо рақиб ҳимояда жуда кучли ўйин кўрсатгани ва кичик зоналарда зўр ҳаракат қилишганини таъкидлаган бўлардим. Ўзбекистон кичик паслар билан яхши ўйнаши ва ўйинчиларнинг техникаси жуда кучли эканини қўшимча қилиш керак.

- Жаҳон чемпионати саралашидаги омадсиз иштирокдан сўнг терма бошқарувига келдингиз ва қисқа муддат ичида яхши жамоа шакллантирдингиз. Саудия Арабистонига қарши дуранг қайд этилди, Ўзбекистон билан ҳам ёмон ўйнамадингиз. Осиё кубогидаги бу иштирок ЖЧ саралашида сизга ишонч берадими?

- Ўзгаришларга келсак, ўйинчилар билан кўп иш олиб борилди. Кейинги режаларга келсак, Осиё кубогидан кейин футболчилар ўз клубларига қайтишади. Жаҳон чемпионати саралаши ўйинларига яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз.

- Индонезия ва Таиланд плей-офф босқичига йўл олишди. Бироқ, Индонезия Австралияга 0:4 ҳисобида ютқазди. Таиланд эса Ўзбекистон билан деярли тенг ўйнади. Таиландни минтақанинг энг кучли жамоаси дея оласизми?

- Биз бу икки жамоани таққослай олмаймиз. Биз ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Ҳозир айнан шу нарса муҳимроқ. Таиланд ёки Индонезия ўртасида ким кучлироқлигини айтиш қийин. Биз ўз ўйин услубимизга эътибор қаратишимиз керак. Бошқа жамоаларга қарашимизз шарт эмас.


Жалолхон Иноғомхўжаев Доҳа шаҳридан

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика