UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12"Барселона" Феликсни олиб қолмоқчими?  0 11:44ПСЖ Испания терма жамоаси футболчисини сотиши мумкин, Энрике бунга қарши  3 11:21Николич Файзуллаевнинг Олимпиадада иштирок этиши борасидаги позицияни маълум қилди  4 10:58«Манчестер Юнайтед» Маттейс Де Лигт билан музокараларни бошлади  1 10:31FourFourTwo. Испания тарихидаги энг яхши ҳимоячилар рейтинги тузиб чиқилди  12 10:06Спаллетти: «Италиянинг «Евро»дан чиқиб кетиши одамлар гапираётгандек жуда ваҳимали ҳолат эмас»  13 09:50Копа Америка. Аргентина - Перу 2:0, Мартинесдан дубль, Ди Мариядан ассист  1 09:41«Арсенал» «Барселона» ҳимоячиси бўйича расмий таклиф билан чиқди  2 09:14Дания терма жамоаси устози: «Аҳмоқона қарорлардан чарчадим»  16 08:47Германия — Дания учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  0 08:20Суперлига. Бугун Қаршида супер тўқнашув бор  16 07:52Копа Америка. Аргентина учинчи учрашувида ғалаба қозонди. Чили гуруҳда қолиб келтди  4 03:00Евро-2024 1/8 финал. Германия - Дания 2:0, "VAR" учта голни бекор қилди  0 02:20Евро-2024. Чорак финал йўлида чақмоқ ҳам Германияни тўхтата олмади!  43 01:38Расман: "Марсель" Де Зерби билан 3 йиллик шартнома имзолади  1

Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоалари ҳақида нималарни билиш керак? Янгиликлар

Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоалари ҳақида нималарни билиш керак?

Бироз олдин 2023 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз рақибларини билиб олди. Унга кўра вакилларимиз қитъа чемпионатига чиқиш учун Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Хўш, бу терма жамоалар ҳақида нималарни билиш зарур?

Таиланд терма жамоасини айни пайтда бразилиялик мураббий Александр Полкинг бошқармоқда. Жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида 112-ўринда бормоқда. Осиё Кубогида жами 7 марта иштирок этган. 1972 йилги мусобақа Таиландда ўтган ва мезбонлар олтита давлат қатнашган мусобақада учинчи ўринни эгаллашган. 2019 йил БААда ўтган сўнгги Осиё Кубогида таиландликлар гуруҳдан чиқиб нимчорак финалда Хитойга ютқазиб қўйишганди.

Ҳозирги Таиланд терма жамоасининг юлдузи ва сардори 1993 йилда туғилган Чанатип Сонгкрасин ҳисобланади. Япониянинг "Кавасаки Фронтейл" клуби ярим ҳимоячиси терма жамоа сафида 57та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган. Яна бир футболчини алоҳида таъкидлаш лозим. 33 ёшли ҳужумчи Теерасил Дангда 2007 йилдан буён мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Таиланд сафида 111та ўйин ўтказган (терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича иккинчи ўринда) ва 49та гол урган (терма жамоада гол уриш бўйича учинчи ўринда). Терма жамоа аъзоси Танават Суенгчиттавон бугунги кунда "Лестер"да фаолият олиб бормоқда. Бироқ ҳозирча асосий таркибда майдонга тушгани йўқ.

Таиланд ASEAN (Жанубий шарқий Осиё) минтақасининг олти карра ва амалдаги чемпиони ҳисобланади.

ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Таиланд терма жамоаси "G" гуруҳида 9 очко билан бешта жамоа орасида 4-ўринни эгаллаганди (БАА 18, Вьетнам 17, Малайзия 12, Таиланд 9, Индонезия 0).

Таиланд терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 8 марта ўйин ўтказган. Иккала томон 4тадан баҳсда ғолиб бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2017 йилда Тошкентда ўртоқлик учрашуви доирасида кечган ва Ўзбекистон 2:0 ҳисобида зафар қучган. Темурхўжа Абдухолиқов ва Сардор Рашидов меҳмонлар дарвозасига гол уришганди.




Мальдив ороллари терма жамоасини бугунги кунда италиялик собиқ футболчи Франческо Морейро бошқармоқда. Айни пайтда жамоа ФИФА рейтингида 157-ўринда жойлашган. Осиё Кубоги финал босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. SAFF (Жанубий Осиё) минтақаси чемпионатида икки марта 2008 ва 2018 йилларда ғолиб бўлган.

Бугунги Мальдив ороллари терма жамоасининг етакчиси ва юлдузи ҳужумчи Али Ашфақ ҳисобланади. 1985 йилда туғилган футболчи терма жамоа таркибида 82та ўйинда майдонга тушган (бу борада иккинчи ўрин) ва 57та гол урган (бу борада биринчи ўрин). Терма жамоадаги барча футболчилар маҳаллий лигаларда тўп тепади.

ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Мальдив ороллари терма жамоаси "А" гуруҳида 7 очко билан бешта жамоа орасида 4-ўринни эгаллаганди (Сурия 21, Хитой 19, Филиппин 11, Мальдив ороллари 7, Гуам 0).



Шри Ланка терма жамоасини бугунги кунда босниялик собиқ футболчи Амир Алагич бошқармоқда. Айни пайтда жамоа ФИФА рейтингида 204-ўринда бормоқда. Осиё Кубоги финал босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. 1995 йилда SAFF (Жанубий Осиё) минтақаси чемпиони бўлган.

Бугунги Шри Ланка терма жамоасининг етакчиси ва юлдузи ярим ҳимоячи Аҳмед Васим Разиқ ҳисобланади. 1994 йилда туғилган футболчи терма жамоа таркибида 13та ўйинда майдонга тушган ва 9та гол урган (терма жамоада гол уриш бўйича тўртинчи ўрин). Бироқ айни пайтда у ҳеч қайси клубда ўйнамаяпти. Терма жамоада Диллон Де Сильва КПР (Англия) ва Марвин Хамилтон "Ситтингбурн" (Англия) каби легионерлари бор.

ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Шри Ланка терма жамоаси "H" гуруҳида 0 очко билан тўртта жамоа орасида 4-ўринни банд этганди (Жанубий Корея 16, Ливан 10, Туркманистон 9, Шри Ланка 0).

Шри Ланка Ўзбекистон терма жамоаси билан тарихда бир марта ўйин ўтказган. Осиё Кубоги-2000 саралаши доирасида БААда ўтган баҳсда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жаъфар Ирисметов ва Николай Ширшов 2тадан гол уришган, Февзи Давлетов ва Равшан Бозоров биттадан тўп киритишган.




Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика