UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   2 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  33 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  3 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  25 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга Осиё кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик" Янгиликлар

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга Осиё кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд ўйини (2:0) бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг Таиланд бош мураббийи Александр Полкинг фикрларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

- Илк навбатда, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоангиз яхши ўйнади ҳамда ҳақли равишда биринчи ўринни қўлга киритди. Сизда яхши жамоа шаклланган. Ўйин давомида жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкорлик намойиш этди. Бизда эса ортга қайтишда хатоликлар юзага келди. Шунга қарамай, биз бу ерга Осиё Кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик. Жамовий ўйинимизни яхшилаш учун олдимизда бир йил муддат бор.

- Нима учун биринчи таймдан сўнг биратўла тўртта ўзгаришга қўл урдингиз? 

- Биринчи тайм ҳақида таасуротларим яхши эмас, шу сабабли, тўртта ўзгаришга қўл урдим.

- Бугун ҳимояланишда Шомуродовга кўпроқ эътибор қаратилди, шу боис унинг атрофидаги футболчилар эркин ўйнашди. Ҳимояланишда Шомуродов учун алоҳида режа тузганмидингиз?

- Шогирдларим фақатгина Шомуродов эмас, Машариповни ҳам қаттиқ қўриқлашга ҳаракат қилди. Иккаласи ҳам хавфли ўйинчи. Ўзбекистон бугун одатдагидан кучлироқ ўйнади. Рақиб футболчилари ўйин давомида ўз жойларини тез-тез ўзгаритиришди, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишди, бу ҳам бизга салбий таъсир кўрсатди. 

- Осиё Кубогигача бир йил вақтингиз бор. Бу муддат қанчалик таъсир қилади жамоага?

- Бизда жуда тиғиз вақт кутиб турибди, чунки футболчилар клубларда ҳам фаолият кўрсатади. Уларнинг клуб сафидан жароҳатларсиз келиши муҳим аҳамиятга эга. Барчанинг таркибда бўлиши ишимизни осонлаштиради.

- Фикрингизча, Ўзбекистоннинг ўйинини қандай яхшилаш мумкин?

- Ҳар қандай жамоани янада яхши бўлишга ундаш мумкин. Ўзбекистон тартибли ўйин кўрсатади, таркибида топ чемпионатларда тўп тепадиган футболчилар бор, улар маҳоратли. Ўзбекистоннинг энг кучли ўйинини айнан бугун гувоҳи бўлдик.

- Рақиб бундай ўйин таклиф этишини кутганмидингиз?

- Биз қўрқмасдан ҳужумлар ташкиллаштириб, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Ишончим комилки, кейинчалик шундай рақибга дуч келсак, нима қилиш кераклиги борасида маҳорат дарси ўтадик. Келгуси босқичда яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика