UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  5 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

Таҳлил. Ўзбекистон гуруҳ босқичини қандай ўтказди? Янгиликлар

Таҳлил. Ўзбекистон гуруҳ босқичини қандай ўтказди?

Буни қарангки, мусобақанинг гуруҳ босқичи ўз поёнига етиб бўлди.

Гуруч ва курмаклар бир-биридан ажралиб чиқди. Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини 2та дуранг, 1 ғалаба билан иккинчи ўринда якунлади. Афтидан олиб қаралганда барчаси бизнинг режамиз асосида кетмоқда. Тақдир ҳам бизга кулиб боқмоқда. Иккинчи ўрин керакмиди? Ярим финалгача ўрта даражадаги жамоалар рақиб бўлиши керакмиди? Мана ол ва имкониятдан фойдалан. Лекин шу билан хурсандчилик қилишда давом этамизми? Йўқ, албатта. Чунки ҳар бир турдан сўнг қандайдир ҳавотир юзага келмоқда. Кўнгилга таскин топмаяпти. 


Стартда Сурия синови 


Таркиб

Сречко Катанец бу ўйинга ўзининг одатдагидек схемасини танлади. 3та марказий ҳимоячи Эшмуродов, Ҳусанов, Ашурматов, 2та лотераллар, Алижонов, Сайфиев 2та таянч ярим ҳимоячилари Шукуров, Ҳамробеков ва олдинда 2та вингер Эркинов ва Машарипов ва номинал ҳужумчи ролида Остон Ўрунов. 

Ўйин 

Суриянинг қандай ўйнаши, Ўзбекистон уларга қандай ўйин таклиф қилиши олдиндан маълум эди. Купердан очиқ ва ҳужумкор ўйин кутиш бу футбол кўрмаган, унинг услубидан бехабар одамга ўхшарди. Катанец мен кутган таркибни майдонга туширди. Остон илк дақиқалардан Шомуродовнинг ўрнида ҳаракат қилди. Чунки бу олдиндан ўйланган схема эди. Аммо кўрдикки суриялик ҳимоячилар унга эркин ҳаракат қилишга, истаганча ўйнашга йўл қўйиб бермади. Хулоса шуки, Остон якунловчи ҳужумчи эмасди. Биринчи бўлимда ким нима деса десин Фарруҳ Сайфиев ва Жалолиддин Машариповнинг қаноти фаолроқ бўлди. Бу фаолликка яраша Суриянинг ҳужумлари ҳам айнан Сайфиев қанотидан кескин кўриниш олди.  Айтганимиздек, жарима майдончаси ичида "забивной" ҳужумчи йўқлиги аксарият ҳолларда ҳужумлар фақат қанотда қолиб кетишига замин яратди. Ҳужумлар зарбалар билан тугагани йўқ. Эътибор берадиган бўлсак, ўйиндаги дастлабки аниқ зарба 85-дақиқага келиб йўлланди ва бу Аббосбек Файзуллаевга тегишли бўлди. 

Шу куни жарима майдончаси ичида Сурия шунчалик зич ҳимояландики, индивидуал кучли футболчиларимиз ҳам деярли ҳеч нарса қила олгани йўқ. Сергеев тушгач жарима майдончаси ичига узатиладиган паслар кўпайди. Мана шу жойда ўйинда тактик бурилиш ясаш мумкин эди. Дейлик 1та ҳимоячининг ўрнига ҳужумчи тушириш орқали таваккал қарор қабул қилиш мумкин эди.  Лекин Катанец илк учрашувдан таваккалга қўл уришни истамади ва ҳимоячиларнинг ўрнини ўзгартиришсиз қолдирди. Катанец буни қуйидагича изоҳлади: "Сурия икки нафар тезкор ва ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ҳеч нарсани ўзгартиришни истамадим. Сабаб шунда". 


3та ўйин якунларига кўра, рақиб дарвозасига энг кўп зарба 2 нафар футболчига тегишли бўлди. Аббосбек Файзуллаев 7та зарба йўллади шундан 3таси дарвозага аниқ борди. Худди шундай натижа Отабек Шукуровда ҳам қайд этилди, лекин аниқ зарбалар сони 1тани ташкил қилди. Аниқлилик даражаси бўйича Игорь Сергеев энг яхши кўрсаткичга эга бўлди, 4/3, 75 фоиз. 


Учрашувга оид изиқарли фактлар. 

- Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубогини голсиз бошлади. 

- Ўзбекистон расмий ўйинларда 180 дақиқадан бери Сурия дарвозасига йўл топа олаётгани йўқ. 

- "Оқ бўрилар" ўз тарихида иккинчи маротаба Осиё Кубогидаги биринчи ўйинни дуранг билан якунлади. Бундай ҳолат 2000 йилги Осиё Кубогидан бери қайд этилмаётган эди. 

- Ўзбекистон охирги маротаба Сурияни расмий ўйинларда 2016 йил мағлуб этган эди. Кейинги 2та ўйинда 0:1 ва 0:0 натижалари қайд этилди. 

- Шу куни Ўзбекистон таркибида 9 нафар футболчи қитъа турнирида дебютини ўтказди. 


Мутахассислар нима деди?

Анвар Ғофуров: - Бу ўйинда бизнинг жамоа фаворит эди. Ўйин, тўп назорати борасида йигитлар ўз устунлигини намойиш қилди. Таркибга келсак, яхши футболчиларимиз кўп. Айниқса ҳужум чизиғида. Мураббий тўғри қарор қабул қилдим, деб ўйлайди. Лекин ўйин барчасини кўрсатади. Балки берган кўрсатмаларини футболчилар бажармагандир. Дуранг ҳали фожеа эмас. Ҳаммаси олдинда. 

Санъат Шихов: - Олдинда Сергеев ўйнаши керак. Остон зўр ўйинчи. Лекин ўз жойида ўйнагани йўқ. Мураббий футболчини кучли тарафини очиши керак. Остоннинг жойи ҳужумда эмас. Бу билан Катанец уни  мухлисларга ёмон кўрсатиб қўймоқда. Остон ҳозирги кундаги энг кучли футболчи. Сурия билан ўйинни кўрганлар, бу бола футбол ўйнайдими, деб савол беради. Ҳужумда жуда ёмон ўйнади. Унинг салоҳияти жуда юқори. Лекин бу тактика, бу жойда Остон ёпилади. 

Бахтиёр Ашурматов: - Аббосбек Файзуллаевни ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг креатив, энг тезкор ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчиси, деб биламан. Лекин терма жамоа мураббийи вазиятни яхшироқ билади. Кўпчилик қатори Аббосбек Файзуллевнинг асосий таркибда бўлмаётгани мени ҳам ажаблантирмоқда, чунки Россия чемпионатида бундай савияда ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам эмас. Аввал ҳам яхши савияда ўйнаётганди. ЦСКА таркибида эса ўйинини янада кучайтира олди. Россия чемпионатини яхши биламан, у ерда кўпроқ жисмоний куч талаб қилинади. Шунга қарамай ўзини кўрсата оляпти. Россия чемпионатининг энг омадли трансфери, деб бежиз айтилмаяпти. Файзуллаев таркибга қўйилса тўғрироқ бўларди. 


Ҳиндистон устидан осон ғалаба 


Таркиб

Сурия билан ўйиндаги камчиликлар, билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб Ҳиндистонга қарши ҳужумкор тактика ва таркиб танланди. Бу сафар Катанец 3та ҳимоячи схемасидан воз кечди ва Ҳусанов, Эшмуродов тандемини қолдирди. Қанотларда Насруллаев ва Сайфиев, таянчда ўша жуфтлик Ҳамробеков ва Шукуров, ҳужумчи ортида Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов қанот ҳужумчиларида, ниҳоят Сергеев соф ҳужумчи сифатида таркибдан ўрин эгаллади. Эътиборга молик томони, Ҳиндистонга урилган 3та голда ҳам дастлабки ўйинда захирада қолганлар иштирок этди. Файзуллаев 2та голда қатнашди, Сергеев гол урди, Насруллаев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Насруллаевга эса Сайфиев узатмани амалга оширганди. Биз журналистлар мураббийчалик футболни тушунмасмиз, лекин тўғри маслаҳат бера оламиз. 


Ўйин 

Ҳиндистон Сурия каби ҳимояда ўйнашини ва бунда тезкор гол ишимизни анча енгиллаштириши мумкинлиги ҳам мулоҳазалар юритгандик. Амалда 4-дақиқада Насруллаев - Шукуров - Файзуллаев комбинацияси гол билан тугади. 

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё Кубокларида год урган 21, Шерзод Насруллаев 22, Азиз Турғунбоев 23-футболчи бўлди.

Иккинчи голда ҳам Аббос катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Майдон марказида ўзи бошлаган ҳужумни ўзи давом эттирди ва катта тезликда олдинга ўтиб тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Илк уринишда ҳимоячилар тўпни қайтаргандек бўлди, қайтган тўпни Сергеев осонликча дарвозага киритиб юборди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи Осиё Кубогидаги иккинчи голи эди. 2015 йил Австралиядаги Осиё Кубогида илк турда КХДР дарвозасига урган ягона голи ғалаба келтирганди. Унинг учун барча хурсандлигига шубҳа қолмаган, айнан керакли позицияда пайдо бўлгани ҳужумчининг майдондаги ўрнидан далолат берарди. 

Учинчи голда эса Фарруҳ Сайфиев қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлаб берди ва Насруллаев имкониятни қўлдан бой бермади. Умуман шу куни рақиб Ҳиндистон бўлганлиги ва унинг фонида бизнинг йигитлар кучли кўринганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Футболчилар ўз ўрнида ҳаракат қилди ва кучли тарафларини ишга сола олишди. Очиқ зоналар кўп бўлди, терма жамоа аъзолари эркин тўп тепишди. 

Қизиқарли фактлар 

- Ўзбекистон 22 йилдан сўнг Ҳиндистонга қарши майдонга тушди ва ўзаро ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. 

- Ҳиндистонга қарши учрашувда Зафармурод Абдираҳматов ва Жамшид Болтабоев Осиё Кубогида дебют қилди. 

- Игорь Сергеев Ўзбекистон терма жамоасидаги ўзининг 20-голини урди.

- Ҳиндистоннинг 24 июнь санасидан бери 8та ўйинлик ғалабасиз серияси давом этди. Улар сўнгги бор Непал терма жамоасини мағлуб этганди. 

- Ўзбекистон Осиё Кубокларидаги голлари сонини 45тага етказиб олди. 

Мутахассислар нималар деган эди?

Ислом Тўхтахўжаев: - Ҳиндистон билан ўйиндан ишончли ғалаба кутяпман. Ўтган ўйинда 1та гол етишмади, бугун ўшани кўрамиз, дея оламан. Умуман мусобақада барчамиз кўп нарса кутяпмиз. Ўйлайманки, ортга яхши натижа билан қайтишади. 

Сервер Жепаров: - Ўйлайманки, Ҳиндистон терма жамоаси ҳам ҳимояда ўйнайди. Ўзбекистон бугун рақиб дарвозасини ишғол қилади ва голлар кўрамиз, деган умиддаман. Рақиблар тартибли ва зич ҳимояланади. Бу қийин бўлади. Мураббий эса вазиятлардан фойдаланиш кераклиги ҳақида кўрсатмалар бериши табиий. Ҳужумдаги ишларнинг муваффақиятли бўлиши эса ярим ҳимоячиларга боғлиқ. 

Азамат Абдураимов: -  Сурия билан биринчи бўлимдаги ўйин шуни кўрсатдики, биз бу таркибдаги футболчилар билан рақибнинг ҳимоясини ёриб ўта олмаймиз. Бугун ҳам шундай манзара гувоҳига айлансак керак. Клубида самарали ҳаракат қилаётган Игорь Сергеев марказий ҳужумчи ролида ўйнаши керак.  Қанотларда Файзуллаев ва Ўруновни кўришни истардим. Улар ностандарт қарорлар орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши мумкин бўлган футболчилардир. Сергеев эса иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган "классик" ҳужумчи ҳисобланади. 


"Кенгурулар" билан ноҳуш серия тугади


Таркиб 

Учинчи тур ва Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш масласи деярли ҳал бўлган паллада Катанец яна ротатцияларга қўл урди. Мураббий гуруҳ босқичи давомида терма жамоанинг асосий таркибини аниқлашда қийналди, дея оламиз. Бунга сабаб жароҳатлар, айрим футболчиларда ўйиннинг чиқмаслиги ва позициялардаги хато ёндашув. Бу нарса Австралия билан ҳам ўйинда кўринди. 2 метрлик ҳимоячиларга қарши Аббосбек Файзуллаев ҳужумчи позициясида туширилди. Ҳусанов эса сариқ карточкаларни олдини олиш ва нимчорак финал олдидан йўқотишга учрамаслик мақсадида қайдномага киритилмади. Жароҳат олган Насруллаев ўрнида Сайфиев, Алижоновнинг қанотида ёш Зафармурод Абдираҳматов ҳаракат қилди. Таняч ярим ҳимоячилари ўзгармади. Қанотларга Ўрунов ва Эркинов жойлашатирилди. 

Ўйин 

Биринчи бўлимда нисбатан Австралиянинг устунлиги сезилди. Лекин ҳужумларининг зарбасиз якунланиши, жарима майдончаси ичида аниқликнинг камлиги сабаб голга етиб бормади. Дейлик рақибимиз Ҳиндистонга қарши ўйинда 6та, Сурия билан 1та аниқ зарба ғалаба учун етарли бўлган эди. Бу сафар пенальтини ҳисобга олмаганда Австалиянинг ҳужумлари самарасиз якунланди. Ўз ўрнида Ўзбекистоннинг ҳам ҳужумларидан фақат 1таси аниқ зарба билан тугади ва ўша гол бўлди. Пенальтига алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Одатда терма жамоамиз япониялик ҳакамлардан жабр кўриб келган ва бу анъана яна давом этди. Ҳар сафар Япония мамлакатидан ҳакамлар ўйинимизга тайинланса юрагимиз таҳликага тушади. Хўш, пенальти ҳақида , россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев нима деди?

"Бу ҳолатда қўл, албатта, таянч вазифасини бажарган. Тўп таянч вазифасини бажарган қўлга тегса, бу, одатда, қоида бузилиши ҳисобланмайди. Агар тиргак қўл тана ортида қолган ҳолда майсазор бўйлаб ҳаракатланишда давом этса, бунинг учун ҳимоячи жавобгар саналади"

Кўрган такрорий вазиятларга асосланган ҳолда шуни айтишим мумкинки, мазкур ҳолатни қоида бузилиши ва ўйинни давом эттириш ўртасидаги нозик чегара деб айташ мумкин. Яъни пенальти бериш ҳам бермаслик ҳам мумкин. Менимча, ВАР вазиятга аралашмаслиги керак эди, чунки юқорида таъкидлагинимдек, мазкур ҳолат фоль ва тоза ўйин "чегара"сини англатади. Эҳтимол, ҳакам йиқилишдан сўнг тўп қўлга текканини кўрмагандир. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу вазиятни "50/50" баҳолаш мумкин.

Тўпга ташланган ҳимоячининг ҳужум қилаётган рақиб футболчисига жуда яқин тургани ҳам унинг қарор қабул қилишини қийинлаштирган. Ҳамробеков тўпдан қўлини олиб қочишга улгурмади. Икки ўйинчи орасидаги масофани, умуман олганда, вазиятнинг мураккаблини инобатга оладиган бўлсак, мен барибир пенальти белгиламаган бўлардим. Шунингдек, ВАР эпизодга ноўрин аралашганини ҳам этироф этиш жоиз"


Қизиқ маълумот, Ўзбекистон терма жамоасининг позицон ҳужумларни кўпроқ чап қанотдан уюштирмоқда (92бор, 8таси зарба билан тугаган, 1та гол урилган, 9 фоиз). Ўнг қанотда бу натижа 59тани ташкил қилган, 6таси зарба билан тугаган ва 1та гол урилган.

Қарши ҳужумларда чап қанот фаол бўлди, 22та ҳужум, 2та зарба ва 1та гол. Ўнг қанотдан 12 бор қарши ҳужум ташкил қилинган ва фақат 1таси зарба билан тугаган. Марказдан 9 бор ҳужум қилинган ва вазиятларнинг 3таси зарба билан тугаган, 1та гол урилган.  


Иккинчи бўлимда Остон Ўрунов Жалолиддин Машариповга алмаштирилди. Кейинчалки Аббосбек Файзуллаев ва Хожимат Эркинов ҳам ўйиндан олинди. Турғунбоев ва Сергеев ўйинга қўшилди. Эътибор берсангиз, Ўзбекистон ўз голларини майдонда номинал ҳужумчи бор паллада урмоқда. Таиланд билан ўйинда Бобур Абдихолиқов ёки Азиз Амоновдан бирини асосий таркибда кўрамиз, деган умиддамиз. 


Қизиқарли фактлар

- Ўзбекистон тарихда илк бор Австралия дарвозасига гол урди ва очко ишлади.  

- Ўзбекистон сўнгги Осиё Кубоклари билан солиштирганда энг кам очко билан гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади. Маълумот учун, 2004 йил 9, 2007 йил 6, 2011 йил 7, 2015 йил 6, 2019 йил 6 очко билан кейинги босқичга йўлланма олган эди. 

- Ўзбекисто терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси 10та учрашувга етди. Сречко Катанец шогирдлари сўнгги маротаба сентябрь ойида АҚШга мағлуб бўлган эди. 

- Азиз Турғунбоев Осиё Кубокларидаги дебют голини урди. 

- Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоасини гуруҳ босқичидан олиб чиққан 6-мураббийга айланди. У Равшан Ҳайдаров, Рауф Инилеев, Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов, Эктор Купернинг натижасини такрорлади. 


Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон таркибида энг кўп дриблинг ишлатган футболчи Остон Ўрунов бўлди. Унинг 18та дриблингидан 8таси муваффақиятли якунланди. Юз фоизлик натижа қайд этган футболчилар: Жалолиддин Машарипов 7/7, Одил Ҳамробеков 4/4, Абдуқодир Ҳусанов 2/2, Игорь Сергеев 1/1

3та ўйин якунларига кўра, энг кўп пас берган футболчи Отабек Шукуров бўлди 215/199 93 фоиз аниқ. Ҳужумларни бошлашда ва уларнинг муваффақиятли чиқишида ҳам Отабек Шукуров етакчи бўлди, 28/17

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика