Тадич Нидерлания чемпионатида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Alisher
9 сен 2021, 12:33
"Аякс" ҳужумчиси Душан Тадич Нидерлания чемпионатида 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Кеча бўлиб ўтган махсус маросимда унга ушбу мукофот топширилди.

32 ёшли серб ўтган мавсум Эредивизи доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 18та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ESPNnl