Тачмурод Агамуродов: "Ўйинни кучайтирадиган футболчи йўқ"

Aslanov Jasurbek
30 май 2015, 21:07
"Динамо" - "Машъал" ўйинидан (0:1) сўнг, Тачмурод Агамуродов иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

- Футболда шунақаси ҳам учраб туради" - дея гап бошлади мураббий. Кўплаб имкониятлардан фойдаланмайсан, рақиб эса бир имкониятни голга айлантириб ғалабани илиб кетади. Бугун омад биздан юз ўгирди.

- Павел Смольяченко ва Ислом Шарипов майдонга тушмаяпти...

Уларнинг иккаласида ҳам жароҳат бор, шу сабаб уларни майдонга туширмаяпмиз.

- Сўнгги ўйинларда ҳужумга нуқта қўйадиган футболчи етишмаяпти, бу муаммони бартараф этиш учун сизда режа борми?

- Албатта. Ёшлар етишиб чиқмоқда. Иккинчи даврада бу муаммони бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоага етакчи етишмаётгандек...

- Нега энди, таркибимизда Азиз Ибрагимов, Николай Чипев, Маматказин, Акмал Холмуродов, Аваз каби тажрибали футболчилар бор. "Бунёдкор"га қарши ўйинда рақиб дарвозасига кўп зарба берган эдик. Бугун ҳам бизда имкониятлар бўлди. Лекин қаердадир омад етишмади, қаердадир тажриба. Бунинг устида ишлашимиз керак.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia