UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Тимур Кападзе: "Испанияга қарши ўйнаш таклифини рад қилиш мантиққа тўғри келмасди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Испанияга қарши ўйнаш таклифини рад қилиш мантиққа тўғри келмасди"

Ўзбекистон U-23 термасининг Испания U-21 термасига қарши ўйинидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманнинг биринчи қисмида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов қатнашишди. 

"Асалому алайкум барчага. Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришимиз керак бўлиб қолди, лекин Испания каби рақибга ўйнаш ҳар доим фойдали бўлади. Рақибни ўрганиб чиқдик, рақибимизнинг жорий таркиби яқинда шаакиланган ва улар катта мусобақага тайёргарликни бошлашди. Бугун сўнгги машғулотимизни ўтказамиз. Эртанги учрашувда чиройли футбол намойиш этамиз", – дея гап бошлади Кападзе. 



- Таркиб Осиё ўйинларидан қайтганидан сўнг ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади. Узоқ ва оғир давом этган сафардан сўнг дарров ўртоқлик учрашуви ўтказиш футболчиларнинг ҳолатига зарар етказиб қўймайдими? Футболчиларда қийин ўтган мусобақадан сўнг чарчоқ аломатлари бўлиши аниқ...

- Осиё ўйинларида катта куч йўқотдик. Жисмоний ва руҳий томонлама қийин турнир бўлди. Аммо футбол шундай, сизнинг ҳолатингизга қараб ўтирмайди. Биз Испания терма жамоаси билан тўқнаш келишимизни аввалдан билар эдик. Ассоциация бизни анча олдин бундан хабардор этган эди. Испанияга қарши ўйнаш таклифини рад қилиш мантиққа тўғри келмасди, шу сабабли рози бўлдик. Футболчиларнинг барчаси профессионал ва улар бундай ваиятларни тушунишади. Ватанга қайтганимиздан сўнг йигитларнинг кайфияти анча яхшиланди. Машғулотларда футболчиларнинг ҳолати яхишиланаётганини сездим. Футболда фақат мавсум якунланганидан сўнг дам олинади. Бизда эса ҳали мавсум давом этяпти.



- Жасур Жалоллидиновга савол. Қийин турнирдан сўнг яна ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш сизларга қийинчилик тўғдирмайдими?

- Тўғри таъкидладингиз, мусобақа қийин кечди. Мусобақанинг сўнги босқичигача иштирок этганимиз сабабли бизда тикланиш учун кам вақт бўлди. Чарчоқ аломатлари таъсир қилиши ҳам мумкин, аммо биз ҳозир ўзимизнинг энг оптимал спорт формамиздамиз. Испанияга қарши учрашув анча қизиқарли кечиши шубҳасиз.



- Испания U-21 терма жамоасиниг таркиби янги эканлигини таъкидлаб ўтдингиз. Улар энди жамоани шаакилантиришмоқда. Бизда эса тескари ҳолат. Бизнинг олимпия терма жамоамиз бир неча йиллардан бери бир тизим орқали тайёргарлик кўрмоқда. Шу сабабдан эртанги учрашувда қандай натижадан қониқасиз?

- Терма жамоа даражасида ҳар бир учрашувда мақсадимиз – ғалаба. Тўғри, ўртоқлик учрашувининг аҳамияти унчалик катта бўлмаслиги мумкин, бироқ терма жамоа либоси кийилганда фақат энг яхши натижага интилишимиз керак. Испания терма жамоасининг таркиби янги бўлишига қарамай, улар болалар футболидан тактик томонлама жуда кучли тайёргарлик кўрган бўлишади ва бу янгилик эмас. Биз ҳам ўзимизга яраша яхши шаклланган жамоамиз. Майдондаги ўйин ҳамма нарсани аниқлаб беради.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида 29 йиллик танаффусдан сўнг яна медал қўлга киритди. Ушбу тарихий натижа учун рағбатлантириш бўлдими?

- Табриклар учун раҳмат. Осиё ўйинларига кетишимиздан аввал ҳар хил фикрлар бўлди. "Ушбу мусобақа кераксиз", деганлар ҳам топилди. Биз ҳам иложи борича Ўзбекистон шарафи муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилдик ва ўйлайманки, кичик бўлса ҳам ҳиссамизни қўшдик. Рағбатланитиришга келадиган бўлсак, барча спортчилар каби бир хил мукофотланамиз.



- Жамоага Умарали Раҳмоналиев ва Диёр Холматов келиб қўшилди. Уларни эртанги учрашувда майдонда кўришимиз мумкинми?

- Эртанги учрашувда барчага имконият беришга ҳаракат қиламиз. Таркибни эртага аниқлаб оламиз, аммо барча футболчилар ўйин вақтига эга бўлишади.


- Жасур Жалолиддиновга савол. Испания терма жамоамисининг футболчилари олдин тактик томонлама жуда кучли бўлар эди. Аммо бўй-басти ва жуссаси бўйича анча кичик эди. Испания терма жамоасининг жорий таркиби эса гавда ва жисмоний томонлама ҳам анча катта ўсишга эришибди. Ҳозирги футболчиларнинг бўй-басти анча баланд экан. Эртага майдонда рақибни жисмоний томонлама устунлиги катта муаммо тўғдирмайдими?

- Рақибнинг бўйи ва гавдаси муаммо тўғдирмайди деб ўйлайман. Бизда ҳам жисмоний томонлама анча кучли футболчилар йиғилган. Футболни кўпроқ тактик томонлама ўрганиш керак.



Ўзбекистон – Испания баҳси эртага "Бунёдкор" стадионида Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика