Сушич: “Жеконинг голи? Бу ҳакамларнинг мундиалдаги илк хатоси эмас”

Tolibjon Qosimov
22 июн 2014, 12:06
Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийи Сафед Сушич жамоасининг ҳисобланмаган голи борасида фикр билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 21 дақиқада Эдин Жеко Нигерия дарвозасига гол уради, аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолашади, аслида эса оффсайд йўқ эди.

“Жеко гол урганда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди деб айтишди. Афсуски, бу мундиалдаги ҳакамларнинг биринчи ёки сўнгги хатоси эмас. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз яхши жамоага мағлуб бўлдик” – дейди Сушич.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com