“Сурxон”ни келаётган мавсумда Асад Дўрмонов бошқариши мумкин
12 фев 2014 02:07
Янгиликлар
“Сурxон”ни келаётган мавсумда Асад Дўрмонов бошқариши мумкин
Сурxондарё вилоятининг Биринчи лигадаги ягона иштирокчиси “Сурxон”ни бу лигада ҳам ишлари юришмаяпди.
Ҳар йили кучли саккизликка кира олмай қолиб кетаётган вилоятнинг бош жамоаси энди мураббийлар штабидан бошлаб жамоани кучайтиришни режалаштирмоқда. Олинган хабарларга кўра Биринчи лигага ўта олмаган бўлса ҳам “Сурxон” келаётган мавсумда ушбу лигада иштирок этади ва жамоани энди кўпчиликка таниш бўлган “Нефтчи” клубининг собиқ футболчиси ва мураббийи Асад Дўрмонов бошқариб боради. Бу маълумот ҳали ўз тасдиғини топмаган бўлсада яқин кунлар ичида тасдиқланади.
Фикрлар