"Сурхон" стадионидаги ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо қачон бартараф этилади?

Aslanov Jasurbek
10 июн 2021, 16:22
Барчангизга маълумки, "Сурхон" жамоасининг уй учрашувлари ёритиш тизимидаги муаммолар сабаб эртароқ бошланаётганди.

Бундай иссиқ ҳавода Термиздаги ўйинларнинг 17:00да бошланаётгани икки томон учун ҳам ноқулайликларни тўғдираётгани рост. Хўш, стадиондаги прожектор билан боғлиқ муаммога ечим топилдими? Ушбу саволга жамоа мураббийи Баҳром Ҳайдаров жавоб бериб ўтди. 

"Фақат бизда эмас, Қўқон, Муборак, Андижондаги стадионларда ҳам шундай муаммолар бор. Ҳозир ёритиш тизимини яхшилаш устида иш олиб бориляпти. Ҳаракат бошланган. "Philips" компанияси билан шартнома тузилиб тез орада талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилади. Стадионимизда қолган шароитлар бор",-  дейди Баҳром Ҳайдаров.

Тез орада ушбу мураббий билан ташкил қилинган интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia