"Сурхон" "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди

Narzulla Saydullayev
17 фев 2017
Бугун биринчи лига иштирокчиси Термизнинг "Сурхон" клуби Тошкентдаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Сўғдиёна" клубига қарши ўйин тенг курашлар остида ўтди. Баҳсда "Сурхон" деярли икки таркиб билан ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Учрашувнинг 79-дақиқасида Иззатилла Абдуллаев томонидан урилган гол "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди.  


19 февраль 15:00да "Жар" стадионининг машғулот майдонида "Сурхон" "Қизилқум" билан назорат учрашувини ўтказади.

"Сурхон" - "Сўғдиёна" 0:1
Гол:
Иззатилла Абдуллаев 79
"Сурхон": Александр Корнейчук, Сарвар Холматов, Нажмиддин Нормуродов, Жафар Исмоилов, Сирож Аллаев, Низом Норов, Санжар Баратов, Ботир Тўраев, Зафар Қорақулов, Хуршид Йўлдошев, Баҳодир Муртазоев
Захирадан тушганлар: Жўрабек Рўзиев, Санжар Шомуродов, Убайдулло Холиқулов, Акмал Ҳасанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Тимур Мамадалиев, Акбар Муродов, Шохрух Жўрабеков, Бобуржон Бўронов



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia